Клопп: "Боруссия Д" қийин вазиятга тушиб қолди"
27 oct 2014 22:52
News
Клопп: "Боруссия Д" қийин вазиятга тушиб қолди"
"Боруссия Д" бош мураббийи Юрген Клопп жамоаси ушбу мавсумда инқирозни бошидан ўтказаётганини айтиб ўтди.
Учрашувларни ютқазиб қўйиш қўрқуви бор бизда. Баъзида эса ўйиндан-ўйинга тикланиш жараёни қийин кечмоқда. Лекин биз ишлашда давом этишимиз зарур. Эртага Германия кубоги доирасида ўз ўйинимизни ўтказишимиз лозим. Қийин вазиятга тушиб қолганимизга қарамай ўз ишимизни давом эттирмоқчимиз. Германия кубоги даражаси шу қадар юқорики, биттагина хато бизга қимматга тушиши мумкин. Айрим футболчиларимиз жароҳатлари ҳали ҳам безовта қилмоқда. Лекин янги жароҳатланган футболчилар йўқ.
Link :
Source : soccer.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments