Клопп Алиссон қачон сафга қайтишига ойдинлик киритди
01 oct 2019 20:40
News
Клопп Алиссон қачон сафга қайтишига ойдинлик киритди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоа дарвозабони Алиссон Беккернинг сафга қайтиши ҳақида гапирди.
"Алиссон яхши кўринмоқда, лекин унинг жароҳати жиддий эди ва таваккал қилишни истамаяпмиз. У ҳозиргача жамоа билан машғулотларда қатнашмади. Шанба куни "Лестер"га қарши ўйинда унинг ҳолатини кўриб чиқишимиз керак. МЮга қарши ўйинга қадар Алиссон 100% тайёр бўлади. Кўрамиз", – дейди Клопп.
Алиссон АПЛнинг биринчи турининг "Норвич"га қарши ўйинида олган жароҳати боис бир неча ҳафтани ўтказиб юборди. АПЛ 9-турида МЮ – "Ливерпул" учрашуви 20 октябрь куни бўлиб ўтади.
Link :
Source : goal.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments