Latest news

00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  0 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  5 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  20 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  1 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  6 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  16 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  266 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  6 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  3 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1

Клинсманнинг америкача орзуси News

Клинсманнинг америкача орзуси

Гана ва АҚШ терма жамоалари бир-бирини саккиз йил давомида ўрганишди.
Ҳазилми бу. Қуръа уларни кетма-кет учинчи марта мундиалда бир-бирига рақиб қилмоқда. Статистика африкаликлар фойдасига: икки олдинги учрашув 2:1 ҳисобида Гана терма жамоаси фойдасига ҳал бўлган. Жанубий Африкада улар нимчорак финал баҳсида дуч келишган, 2006 йилдаги мундиалда эса ҳудди ҳозиргидек гуруҳ босқичида. Германиядаги жаҳон чемпионатида гуруҳ етакчилари дея Италия ва Чехия ҳисобланган, аммо Гана АҚШни таслим этиб чехларни гуруҳда қолдириб  юборган. Ўшанда Гана ва АҚШ ҳозиргидек биринчи турда эмас, сўнгги турда баҳс юритишган.  Бугун Португалияга тенг рақиб бўлиш учун илк ўйинни ғалаба билан якунлаш керак эди. Клинсман ҳам ҳудди шундай режа тузган эди. Юрген финални кўзламаётганини, аммо гуруҳдан чиқишни хоҳлаётганини айтган.



“Уйда биздан кўп нарсалар кутишмоқда. Биз яна бир бор Жаҳон кубогида узоққа боришга қодирлигимизни исботламоқчимиз. Ҳозирда бизни гуруҳ аутсайдери деб ҳисоблашяпти ва бу жуда яхши. АҚШда ўч олиш учун имконият бўлади, чунки жамоамиз уларни 2006 йил ва 2010 йилда мағлуб этишган. Қизиқ бўлишига кафолат бераман”, – дейди ўйиндан олдин ганаликлар ҳимоячиси Жонатан Менса. Жамоалар анча ёшартирилган, лекин олдинги турнирлардаги ўзаро учрашувлар унутилмагани аниқ. Жаҳон чемпионатида тарих билан боғлиқ қитъалараро учрашувлар кам ва шуниси ягона бўлса керак. Бу маълумот эса ўйинга бўлган қизиқишни янада оширади.

Бу учрашув реванш учун ажойиб имконият. Ўйин бошланиши билан АҚШ ҳисобда олдинга чиқиб олди. Жамоа етакчиси Демпси ҳаммасини ўзи бажарди. Чап қанотдан ҳужумга ўтган футболчи, жарима майдончасига киради, Мунтарини алдаб ўтгандан сўнг, чап оёқ билан  тўпга зарба беради ва тўп устунга тегиб дарвозага кириб кетади. Бу Бразилиядаги мундиалда энг тез гол бўлди. Америкаликлар ҳужумни давом эттиришди, Алтидор ўгирилиб берган зарбани Менса қайтариб қолади. “Қора юлдузлар” майдон марказида кўп ушланиб қолишади, аммо вақти-вақти билан Гян рақиб дарвозасига хавф солиб туради.



Биринчи бўлимда Алтидор белининг юқори қисмидан жароҳат олади ва майдонни тарк этади. Клинсман эса Донованни эслагани аниқ, агар уни мундиалга олиб келганида, жароҳат олган футболчини алмаштириб ҳужумкор футболни давом эттирган бўлар эди. Юрген Арон Йоханссонни майдонга туширади, аммо унинг даражаси Алтидорникидан анча фарқ қиларди.

Яккама-якка жанглар кўп бўлди. Тақдир АҚШга яна бир қақшаткич зарба беради: иккинчи бўлимда жароҳат туфайли ҳимоячи Метт Беслер майдонга чиқмади. Бундай йўқотишлардан сўнг ҳимоя сустлашиб, ўйин ташкил қилиш қийинлашиши аниқ эди.

Ганаликлар иккинчи бўлимни рақиб майдонида ўтказишди. Улар гол уриш учун бор имкониятларини ишга солишди. Гян бир сафар ҳимоячилардан қочиб кета олди, аммо ундан ван Перси чиқмади – зарба дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Мунтари ҳам яхши зарба берди, аммо аниқ бўлмади.

АҚШ бир қанча вақтга рақибларни ўз дарвозасидан узоқлаштиришга эришишди, аммо бироз танаффус қилиб олган африкаликлар барибир гол уришди. Гян Андре Айюга чиройли тарзда тўпни етказиб беради ва ҳужумчи нишонда адашмайди.

“Қора юлдузлар”нинг сўнгги ҳужуми учун вақт келди деб ўйлайсизми? Аксинча. Бутун бўлим давомида ҳимояланган америкаликлар бурчак тўпи ишлаб олишади. Беслер ўрнига майдонга тушган Жон Брукс, ҳужум қаҳрамонига айланади. Зусининг тўп оширишини ҳимоячи голга айлантиради.

АҚШ ўз ўчини олди ва Юрген Клинсман жонажон Германиясига қарши чиқади. Германия АҚШ учрашуви сўнгги турга белгиланган. Америкаликлар иккинчи турда Португалия билан баҳс юритишади ва бу ўйин иккала жамоа учун муҳимлиги аниқ.

Жасур Асланов таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика