Latest news

07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  0 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  1 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  5 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  11 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  77 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  1 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5

Клецков ва Рисқуллаев мавсум охиригача четлатилди News

Клецков ва Рисқуллаев мавсум охиригача четлатилди

Шартнома шартларини бузгани учун, Самарқанднинг «Динамо» клуби ўйинчиларига нисбатан жазо чоралари қўлланилди.
Самарқанднинг «Динамо» клуби футболчилари – Александр Клецков ва Аҳрол Рисқуллаев амалдаги шартномаларининг 3-моддаси 3.8-бандини, шунингдек, Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши тўғрисидаги Регламентнинг 6-иловаси 5.51-банди («меҳнат шартномаси талабларини узрли сабабларсиз бузиш») талабларини бузишган.

Шунга мувофиқ, ҳар иккала футболчи ЎФФ Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси қарорига асосан, 2013 йилнинг 31 декабрига қадар дисквалификация қилинди. Дисквалификация муддати якунига етганидан сўнг футболчилар, товон пули тўловисиз, исталган клубда фаолиятини давом эттириши мумкин.

Бундан ташқари, Қўмита «Динамо» футбол клубига футболчи Александр Клецков билан 2013 йилнинг 5 август ҳолати бўйича, футболчи Аҳрол Рисқуллаев билан 2013 йил 10 август ҳолатига кўра ойлик маошлари бўйича талабларни бажариш ва тегишли молиявий ҳужжатларни ЎФФга тақдим этиш мажбуриятини юклаган.

ЎзПФЛ Спорт бўлими мутахассисларининг алоҳида қайд этишларича, агар футбол клублари ва футболчилар ўртасидаги меҳнат шартномаларини имзолашга агентлар жалб этиладиган бўлса, у ҳолда шартномага агентнинг исми ва фамилияси, унинг паспорти ва профессионал фаолиятини тасдиқловчи ҳужжат ксеронусхаси, шунингдек, футболчи ва агент ўртасидаги вакиллик тўғрисидаги шартнома (битим) илова қилиниши керак. Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши тўғрисидаги Регламент 18-моддасига кўра, шартноманинг ҳар бир нусхасида агентнинг имзоси бўлиши шарт.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика