Latest news

11:15"Манчестер Юнайтед" трансфер бюджетини ошириш учун ёзда 6 нафар футболчисини сотмоқчи  0 10:41«Ал Ҳилол» афсонаси «Пахтакор»га қарши ўйинга тайёр  11 09:27«Пахтакор» сардори «Ал Ҳилол»га қарши учрашувни ўтказиб юборади  5 08:59Sofascore. Битта бўлим ҳаракат қилган Машарипов неча баҳо олди  2 08:32Малком: "Барчаси ўз қўлимизда"  4 08:05АПЛ. "Ньюкасл" сафарда муҳим ғалабани қўлга киритиб "Манчестер Сити"га етиб олди (+мусобақа жадвали)   0 08:00Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол» меҳмони бўлади  21 07:23Элит ОЧЛ. «Пахтакор»нинг Ар-Риёддаги машғулотидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:15CAfarda! “Пахтакор”нинг Ар-Риёддаги машғулотидан видеорепортаж  1 05:40Жорже Жезус: "Ғалаба қозонишимиз шарт"  4 05:00Педру Морейра: "Биз орзумизда яшамоқдамиз"  13 04:30Жонатан Лукка: "Ал Ҳилол" катта ном, аммо..."  13 02:10Рэтклифф: "Баъзи футболчиларга керагидан кўп маош тўланяпти"  6 01:27"Ал Садд" ҳам 3та гол уриб, чорак финалга йўл олди  3 01:05ОФК ЭЧЛ. "Ал Насср" йирик ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди  26

Клаудио Писарро фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётгани йўқ News

Клаудио Писарро фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётгани йўқ

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Клаудио Пиасарро Kicker нашрига берган интервюсида футболчилик фаолиятига якун ясаш ниятида эмас эканини таъкидлади.
"Тан оламан, 35 ёшда ҳамма ҳам футбол ўйнайвермайди. Кўпчилик футболчилар 30 ёшдаёқ бутсаларини михга илишади. Аммо мен бундай қилишга чоғланаётганим йўқ. Боиси жисмоний ҳолатим яна бир неча мавсум юқори даражада ўйнаш имконини беради. Шунинг учун "ўйиндан ташқари ҳолат"да бўлишни истамаяпман. Биламан, "Бавария"да рақобат кучли. Аммо бу мени умуман ҳавотирга солмаяпти. Чунки, "Бавария"да асосий таркибдан жой олмасам, менга кўпроқ ўйин амалиётини бера оладиган бошқа бирор клуб топилишига ишонаман", - деди перулик футболчи.

Айтиб ўтиш жоизки, Писарро жорий мавсумда Мюнхен супер-клубининг асосий таркибидан кўп ҳам жой олаётгани йўқ. Чунки унинг Марио Манджукич ва Томас Мюллер каби жамоадошлари ажойиб ўйин намойиш этишмоқда. Шу боисдан ҳам немис матбуотида Писарронинг "Бавария"ни тарк этиши борасида фикрлар янграй бошлади. Бунга Роберт Левандовскининг ёзда Мюнхенга кўчиб ўтиши ҳам маълум манода туртки бўлди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика