Киран Триппьер: "Атлетико"да мени барча Руни деб атайди"
12 nov 2019 17:30
News
Киран Триппьер: "Атлетико"да мени барча Руни деб атайди"
"Атлетико" ҳимоячиси Киран Триппьер Мадриддаги кўникиш жараёни ҳақида гапирди.
"Атлетико"га 35 миллион евро эвазига ўтган инглиз футболчиси Испанияда уни исми билан чақирмасликларини айтди.
- Менга бирдан лақаб тўқишди: Руни. Диего Коста мени шундай деб чақирди. Менимча, мен бу ердаги ягона инглиз футболчиси бўлганимдандир. Бундан ташқари Англия деганда уларнинг ҳаёлларига биринчи бўлиб Руни келар балки. Ҳамма жойда мени Руни деб аташади. Машғулотлар пайтида ҳам шундай.
Мен одамлардан Испанияга бориш таваккал деб эшитганман. Мени бир неча бор огоҳлантиришган. Аммо, мен бунга парво қилмадим. Ўйлайманки, бу ажойиб имкониятдир, - дейди Триппьер.
Link :
Source : The Guardian
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments