Latest news

12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3

Кими Мерк: "Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштирокини кузатиб боряпман" News

Кими Мерк: "Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштирокини кузатиб боряпман"

Осиё кубоги "F" гуруҳининг биринчи туридан ўрин олган Таиланд - Қирғиз Республикаси (2:0) учрашувидан сўнг, "Пахтакор" ва Қирғиз Республикаси терма жамоаси футболчиси Кими Мерк сайтимизга кичик интервью берди.

-Таиланда қарши ўйиндан кейинги фикрингиз қандай? 

- Жуда қийин ўйин бўлди. Бор кучимизни ишга солдик, аммо натижа биз кутгандек бўлмади. Рақибга гол уриш учун жуда кўп имконият бердик. Кейинги ўйинларда бу хатоларни тўғирлашга ҳаракат қиламиз.

- Таиланд жамоасининг ўйини ҳақида нималар дея оласиз?

- Жуда яхши жамоа, аммо бизда имконият бор эди. Бир нарса дейиш қийин, ўйинни анализ қилишимиз керак. 

- Иккинчи бўлимда Қирғиз Республикаси ўйинни қайтаришга ҳаракат қилди. Умуман олганда иккинча таймдаги режаларингиз қандай эди?

- Албатта, биз курашишни тўхтатмадик. Биттагина тўп фарқи билан мағлуб бўлаётгандик. Ўйинни қайтаришга уриндик, аммо ўхшамади. Кейинги ўйинларда бундан яхшироқ ҳаракат қиламиз. Биз жамоа сифатида яхшироқ ўйин кўрсатишимиз лозим. Курашувчанлик ва ғалаба руҳияти жуда муҳим.

- Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу мусобақадаги иштирокини кузатиб боряпсизми?

- Албатта, Ўзбекистон терма жамоасини кузатиб боряпман. У ерда жамоадошларим ҳаракат қилишмоқда.

- Кейинги иккита ўйин ҳақидаги фикринг қандай?

- Яхшироқ ўйнашга ва гол уришга ҳаракат қиламиз. Ҳозир эса гуруҳдаги рақибларимиз қандай ҳаракат қилишларини томоша қиламиз.

ОСИЁ КУБОГИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика