Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  21 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Килиан Мбаппе "Реал Мадрид"га ўтиши учун беш сабаб News

Килиан Мбаппе "Реал Мадрид"га ўтиши учун беш сабаб

Килиан Мбаппе фаолиятида кескин бурилиш қилишга қарор қилди.

The Times нашри ПСЖ клуби берган хабарга таянган ҳолда, футболчи 2021 йил ёзда клубдан кетмоқчи эканини (шартнома муддати 30 июнь 2022 йилгача) маълум қилди. Мбаппенинг бундай кутилмаган қарори иқтисодий масалалар билан боғлиқ эмас, унинг маоши ошган нарх бўйича йилига 20 млн еврони ташкил этмоқда. ПСЖдан кетиш истаги шахсий ва профессионал сабаблар билан боғлиқ. Қуйида франциялик футболчи клубдан кетиши учун 5 сабабни келтириб ўтамиз.


"Реал": Зинедин Зидандан ҳайратланиш

Килиан болалигидан Зинедин Зиданга ҳавас қилиб келган. Франция терма жамоаси Жаҳон Чемпионати-1998да ғалаба қозонганидан 5 ой ўтиб, Мбаппе таваллуд топган. Ўша ўйинда Франция жамоаси Рональдо ва Роберто Карлосдек ўйинчиси бўлган Бразилияни Зиданнинг дубли (3-0) эвазига мағлуб этганди. Килианнинг отаси Зиданни ўз кумири деб ҳисобларди, шунинг учун Килиан болалигидан у билан танишишни орзу қиларди. Мбаппе ҳали болалик давридаёқ хайрия учрашувидан сўнг у билан суратга тушишга муваффақ бўлган, 14 ёшида эса деярли "Реал Мадрид"га ўтган ва Вальдебебас машғулот базасига борган ҳамда яна бир кумири Криштиану Роналду билан учрашган. Ёдингизда бўлса, аввал ҳам қаҳрамонимиз хонасида "Мадрид"нинг икки афсонаси билан тушган суратлари деворда осилиб тургани ҳақида мақола чоп этган эдик.


Чемпионлар Лигасида зафар қучиш истаги

Мбаппе "Монако"да ўйнаб юрган вақтларда (2017) Чемпионлар Лигаси ярим финалигача чиққан. Ўша пайт у 18 ёш бўлишига қарамай, клуб муваффақиятга эришишида унинг ўйини муҳим омиллардан бири бўлган. Шундан сўнг, Мбаппега "Мадрид" ва ПСЖ эътибор қарата бошлади, лекин у билан шартнома имзолаш бахти француз клубига насиб этди. Килиан ПСЖ билан ЕЧЛнинг уч мавсумида иштирок этган ва охирги уринишда финалгача етиб борди, бироқ бош совринни қўлга киритиш ҳали насиб этгани йўқ.

Франция клуби Лиссабонда ўз орзусига эришишга яқин турганди, аммо "Бавария" ундан кучлироқ чиқди. Мбаппе узоқ кутолмайди, ҳеч кимга сир эмас, "Реал Мадрид" — ушбу турнирнинг қироли ҳисобланади (13 та ғалаба). Килиан ҳам буни жуда яхши билади. Мақсадига эришиш учун "Реал" идеал вариант.


"Олтин тўп"

Кўпчиликка маълум, агар ким Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонса, "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имконияти кескин ортади. ПСЖнинг Европадаги муваффақиятсизликлари Мбаппега салбий таъсир кўрсатди, Франция термаси билан ЖЧ-2018да ғалаба қозонганига қарамай, у машҳур индивидуал совринга яқин ҳам келолмади. "Мадрид"да кўплаб "Олтин тўп" соҳиблари ўйнаган: Зидан, Роналдо, Фигу, Криштиану (Қироллик клубида 4 марта мукофотга эга чиққан), Модрич.

Килианнинг фикрича, "Реал Мадрид" футболга ҳам, ОАВга ҳам катта таъсир кўрсатади ва у истаган "France Football" томонидан бериладиган совринни қўлга киритишида ёрдам бера олади. "Ливерпуль" собиқ ўйинчиси ва Африкада "йилнинг энг яхши ўйинчиси" тоифасида икки карра "Олтин тўп" соҳиби Эль-Хаджи Диуф шундай деган эди: "Агар Килиан "Олтин тўп" ютишни истаса, Франциядан кетиши лозим".


Янги "Бернабеу"

Мбаппе "Мадрид" ҳамда 2022 йил қуриб битказиладиган энг замонавий "Сантьяго Бернабеу" стадионидаги катта ислоҳотларни ҳам яхши билади. Килиан лойиҳани кўрган ва қанчалик катта ҳажмдаги иш қилинаётгани унга маълум. Янгиланиш фақатгина стадион билан амалга ошмайди, раҳбарият бир нечта ТОП футболчини ҳам кўзлаб юрибди. Мбаппенинг ўзи ҳам янги ва замонавий "Беранабеу"да ўйнаш унга катта мотивация беришини тан олганди. Агар ҳаммаси режадагидек бўлса, трибуналар мухлислар билан тўлиши аниқ.


Французча "Мадрид"

"Жамоада Зидан ва унинг ёрдамчилари ҳам франциялик бўлишидан ташқари, Килиан кийиниш хонасида ҳам Варан, Бензема ва Менди, балки яна Камавинга ва Упамекано билан елкама-елка бўлиши мумкин. "Мадрид"да французлар етарлича топилади, бу эса Килианнинг клубга мослашишини осонлаштиради. "Қироллик клубидагилар" Мбаппе жамоани тарк этган Криштиану Роналдунинг ўринбосари бўла олиши ва яқин 5-10 йилга асосий юлдузлардан бирига айланишига ишонадилар. Мбаппе бу чорловга тайёр эканлигини билдирмоқчи. Яна бир йил кутсак бўлди.


Нозима Зарипова таржимаси 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика