Latest news

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  28 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  0 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  9 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  392 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  6 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Киберспортда келишилган ўйинлар борми? News

Киберспортда келишилган ўйинлар борми?

Ўзбек футболида ўз ўйинига пул тикиб, "соққа" қилувчилар борасида катта "сериал" бошланди.

Шунга ўхшаган нарсалар киберспортда ҳам борми?


Ҳа, бор. Dota 2 ўйинида бу ишларни 322 дейишади. Нега 322? Бир пайтлар россиялик ўйинчи Алексей "Solo" Берёзин ўз жамоасининг мағлубиятига 100 $ тиккан, коеффициент еса 3.22 еди. Ушбу "ставка"нинг скриншотлари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлганидан сўнг келишилган ўйинларга 322 деб ном қўйиб олишган.

Dota 2 ўйинига енг кўп "ставка" қиладиган жамоа - PSG.LGD (Хитой) ҳисобланади. Ҳа, бу ўша, ҳаммамизга таниш дунёнинг 1-рақамли жамоаси. Лекин буни ҳеч ким исботлай олмайди, чунки ҳеч қандай аниқ далил йўқ. Шу сабабли йигитлар ҳозиргача дисквалификация қилинмаган. Уларнинг "ставка"лари ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама қилинади ва бу тикишларнинг энг кўп содир бўладигани "ДАСТЛАБКИ 10ТА КИЛЛ". Хитойликлар ўйиндаги дастлабки 10та килл рақиб томонидан амалга оширилишига пулл тикишади. Бу футболда ҳудди биринчи голни рақиб уришига пул тикишдек гап. Рақибнинг 10та киллидан сўнг PSG.LGD рақибни "ер билан яксон қилади". Шу йўл билан "сиҳ ҳам кабоб ҳам куймайди". Ишонмасангиз бу жамоанинг ўйинларини бир кузатиб кўринг. Бу киберспортдаги "ставка"ларнинг бир томчиси. Ҳали кўплаб ишлар ҳақида сизга хабар берамиз.


Давоми бор...


Киберспорт оламининг янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗга обуна бўлиб қўйинг.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика