Киберфутбол. “Championat.asia кубоги” ғолиби “Металлург” клуби киберфутболчиси Қаҳрамон Солиҳбоев
10 feb 2017 12:43
News
Киберфутбол. “Championat.asia кубоги” ғолиби “Металлург” клуби киберфутболчиси Қаҳрамон Солиҳбоев
Ушбу мусобақада жами 72 та киберфутболчи иштирок этди. Мана шу 72 та иштирокчи орасида “shammy” ники билан турнирда қатнашган Бекободнинг “Металлург” клуби киберфутболчиси Қаҳрамон Солиҳбоев финалга қадар етиб борди ва финалда “Бунёдкор” клуби киберфутболчиси Муҳаммадамин Турғунбоев билан беллашди.
Мусобақа ғолибини аниқловчи финал баҳсида “Металлург” клуби киберфутболчиси Қаҳрамон Солиҳбоев рақибини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб “championat.asia кубоги” ғолиби бўлди. Биринчи ўрин эгаси бош соврин playstation 4 ва биринчи даражали диплом билан тақдирланди. Иккинчи ўринни эса “Бунёдкор” клуби киберфутболчиси Муҳаммадамин Турғунбоев эгаллади ва иккинчи даражали диплом билан тақдирланди. Турнирда учинчи поғонани “Қўқон-1912” клуби киберфутболчиси Дилшод Матякубов эгаллади ва учинчи даражали диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросимига championat.asia сайти бош мухаррири Нодирхўжа Юлдашев ва Қаршининг “Насаф” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Элдор Суюнов ташриф буюрди.
Шунинг билан UCFGA Ассоциация championat.asia сайти билан ҳамкорликда ўтказилган “championat.asia кубоги” ниҳоясига етди. Турнир ташкилотчилари UCFGA Ассоциация президенти Азизбек Паттаховга ва championat.asia сайти бош мухаррири Нодирхўжа Юлдашевга мусобақа иштирокчилари ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Мана шундай турнирлар тез-тез ўтказилиб туриш тарафдори эканлигини таъкидлашди.
Жаҳонгир Сотволдиев
Comments