Кейта учун курашда “Милан” “Ювентус”ни доғда қолдириши мумкин
01 aug 2017 22:57
News
Кейта учун курашда “Милан” “Ювентус”ни доғда қолдириши мумкин
“Милан” ва “Ювентус” “Лацио” ярим ҳимоячиси Бальде Кейта учун кураш олиб бормоқда.
Туринликлар 22 ёшли сенегаллик футболчи билан шартнома шартларини келишиб олишган. Аммо “Юве” бош директори Беппе Мароттанинг айтишича, у римлик ҳамкасблари билан футболчининг трансфер нархи борасида бир тўхтамга кела олгани йўқ.
Май ойида “Милан” ушбу футболчига қизиқиш билдирган, аммо ўшанда футболчининг ўзи Турига ўтишни истаганди.
Энди “Милан” бош директори Марко Фассоне Кейта учун 25 миллион ва 5 миллиоен евро бонус таклиф қилмоқда.
Ўтган мавсумда Кейта А Серия баҳсларида 16 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.
Link :
Source : La Gazetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments