Latest news

21:08"Насаф" Самарқандда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  16 20:52Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозонди  22 20:50Суперлига. "Хоразм" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  7 20:28"Металлург" клуби яна бир масалани ижобий ҳал қилди   1 20:15Расман: Жесси Лингард "Коринтианс" футболчисига айланди  0 19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  5 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  7 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  9 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  19 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  22 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0

Кейруш фейсбукда ғалати нарсаларни ёзди News

Кейруш фейсбукда ғалати нарсаларни ёзди

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш фейсбукдаги саҳифасида кўпчилик тушунмаётган гапларни ёзди.

Португалиялик мураббий шундай деган: 

"Худди шу пайтнинг ўзида баъзи одамлар сени ишдан чалғитишга ҳаракат қилади ва Микки Маус серияларида бўлгани каби бўлмағур гапларни тарқатадилар". 

"Худди шу пайтнинг ўзида бошқа бировлар бундай гапларни тарқатаётганларни "сийлаб" туришади, улар ҳақиқатни бекитишади ва бўҳтонларни юзага чиқарадилар. Улар Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида ва Осиё Кубогида қандай қилиб муваффақиятга эришишини ўйлаш ўрнига иғво тарқатиб юришади". 

"Худди шу пайтнинг ўзида нҳоятда камчилик одам менинг қанчалик жиддий ишлаётганимга ва ўз мақсадимдан оғишмай кетаётганимга ишонч билдиради. Ҳозир масаланинг ҳар бир нозик томонига жиддий эътибор берадиган пайт. Ҳозир дам олишнинг ёки шубҳага боришнинг мавриди эмас. Ҳозир ўзимизга ишонишнинг ва келажакка умид билан боқишнинг пайти". 

"Ҳозир ё мен билан бирга келажак сари олға қадам ташлайсиз ёки ортимда қолиб фисқу-фасод тарқатишда давом этаверасиз". 

Бу билан Кейруш нима демоқчи, у кимларни бўҳтон гапларни тарқатишда айблаяпти, буниси бизга қоронғи.

Rating: -55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика