Latest news

09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  0 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  15 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  2 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  1 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  3 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  10 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  206 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  22 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  12 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  25

Кейруш: “Бизнинг гуруҳ фаворитлари — Жанубий Корея ва Қатар” News

Кейруш: “Бизнинг гуруҳ фаворитлари — Жанубий Корея ва Қатар”

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейруш Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати-2018 учинчи саралаш босқичига ташланган қуръа натижалари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Таъкидлаш керакки, биз тенг кучга эга бўлган жамоалардан иборат гуруҳдан жой олдик. Рақобатчи жамоалар даражаси нуқтаи назаридан ҳам, парвозлар нуқтаи назаридан ҳам гуруҳимиз анча мўтақиллашган. Шунинг учун ҳам, ҳеч кимда қуръа натижалари борасида эътироз бўлмаса керак”, — дея сўз бошлади португалиялик мутахассис.

“Иккинчидан, бизда 2014 йилги жаҳон чемпионати саралашининг ушбу босқичида жамланган жамоалардан тузилган ва унга бу сафар Хитой қўшилган “римейк” гуруҳ таркиб топди. Хитой билан бу гуруҳ ўша, аввалги мундиал саралашидагидан кўра анча кучлироққа айланди. Менимча, бизнинг гуруҳ фаворитлари — Жанубий Корея ва Қатар. “B” гуруҳида Австралия ва Япония яққол фаворит ҳисобланса, бизда — мана шу икки жамоа”.

Эрон, Ўзбекистон ва Хитой эса Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун бир хил имкониятга эга, деб ўйлайман. Биз Япония, Жанубий Корея ва Австралия Жаҳон чемпионатинг доимий иштирокчиси эканига кўникиб қолганмиз. Қолган бир йўлланма учун эса 7-8 жамоа ўзаров кураш олиб боради. Ўйлашимча бу кураш жуда мураккаб ва қизиқарли бўлади. Чунки Осиёда ҳам барча футбол ўйнашни ўрганиб олди ва фақат ўйинга юз фоиз тайёр ҳолда етиб келган жамоалар ғалабани қўлга киритади. Яна баъзан шундай бўладики, сен ўйинни майдонда эмас, майдондан ташқарида ҳам бой бериб қўйишинг мумкин, агар узоқ парвозлар бўлса. Бизнинг гуруҳда ундай муаммо бўлмайди, менимча”.

63 ёшли мутахассис рақиблар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиб, уларнинг кучли жиҳатларини кўрсатиб ўтди.

“Биз барча рақибларимизни ҳурмат қиламиз. Улар ҳақида тўхталадиган бўлсак, айтиш жоизки, Жанубий Корея хориж чемпионатларида, айниқса Европанинг кучли чемпионатларида ўйнайдиган маҳоратли футболчилар бор. Шу сабабдан ҳам уларга қарши ўйнаш, уларни мағлуб қилиш жуда қийин бўлади. Қатар эса сўнгги вақтларда футбол ривожи йўлида катта маблағ сарфлаяпти ва уларда соҳанинг энг кучли мутахассислари иш олиб боряпти. Уларга қарши ўйин ҳам мураккаб кечиши аниқ. Хитой ўз таркибини анча ёшартирган ва бу сафар Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишни жуда истаяпти.

Умуман олганда, бу раундда ҳеч бир ўйин осон ўтмайди. Лекин Жанбуий Корея, Ўзбекистон ва Қатар билан ўйинлар айниқса оғир кечишини тан олиш керак. Шу билан бир пайтда, Хитойни ҳам ҳисобдан чиқариб ташлаш ярамайди. Уларда ёш, ғалабага санқоқ жамоа йиғилган ва улар исталган вақтда, ҳар қандай фаворитни енгиб қўйиши мумкин.

Рақиблар ҳақидаги фикрларимни, Сурия тўғрисидаги изоҳ билан якунламоқчиман. Авваламбор, мен Сурия халқини, терма жамоа мураббийлар штаби ва футболчиларни якуний босқичга йўл олганликлари билан табриклайман. Биз ушбу мамлакатда нималар бўлаётганини яхши биламиз. Шунга қарамай улар мана шу ергача етиб келишди. Бу эса юксак ҳурматга сазовор иш”, — дея Эрон терма жамоаси бош мураббийи ўз фикрларига якун ясади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика