Кейн: "Яна иккита ғалабага эришсак, ЖЧга чиқамиз"
04 sep 2021 09:58
News
Кейн: "Яна иккита ғалабага эришсак, ЖЧга чиқамиз"
"Тоттенхэм" ва Англия терма жамоаси футболчиси Гарри Кейн Венгрияга қарши ўйиндан сўнг ЖЧ сари яқинлашгани ҳақида гапирди.
"Ажойиб натижа, оддий бўлмаган стадион ва биз ўйин қийин бўлишини билгандик. Учрашув қийин бўлишини тушунгандик, ғалаба қозонган тақдиримизда биз бир оёғимиз билан жаҳон чемпионатига чиқиб бўлардик. Олдинда иккита катта ўйин кутиб турибди.
Уйда Андоррага қарши ва биз албатта фаворитмиз. Аммо барибир ушбу ўйинга тўғри ёндошишимиз керак. Польшага қарши сафар учрашуви эса қийин бўлади. Улар бир неча очко йўқотишган ва бизга яқин туришибди. Агар биз яна иккита ғалабага эришсак, жаҳон чемпионатига чиқамиз", - деди Кейн.
Link :
Source : UEFA
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments