Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди
21 may 23:35
News
Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди
Ҳарри Кейн Бундеслига-2024/25 мавсум энг яхши футболчиси деб тан олинди. Англия терма жамоасининг 31 ёшли ҳужумчиси "Бавария" таркибида чемпионликни қўлга киритди - бу унинг карьерасидаги илк соврин бўлди. Ҳарри, шунингдек, кетма-кет иккинчи йил Бундеслиганинг энг самарали ҳужумчиси бўлди - у 31 ўйинда 26 та гол уриб, 8 та голли узатма берди. У "гол+пас" тизими бўйича ҳам пешқадам ҳисобланади.
Кейн бу мавсумда "Бавария" сафида асосий таркибда майдонга тушганида, мюнхенликлар 22 марта ғалаба қозонган, олти марта дуранг ўйнаган ва бир марта ҳам мағлуб бўлмаган.
Инглиз футболчиси бу мавсумда ўн марта биринчи голни уриб, "Бавария"ни 1:0 ҳисоби билан олдинга олиб чиқди. У ҳар сафар гол урганда, жамоаси ғалаба қозонди. Кейн майдон бўйлаб ўртача ҳар 92 дақиқада бир марта гол урди.

Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments