Latest news

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  6 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Кейн: “20 йилдан буён совринлар ҳақида гапирамиз...” News

Кейн: “20 йилдан буён совринлар ҳақида гапирамиз...”

Евро-2020 саралаш босқичи доирасида Болгария терма жамоаси дарвоозасига учта тўп киритган Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн терма жамоаси билан совринлар ютиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Англия-Болгария беллашувида хет-трик қайд этган Кейн терма жамоа тўпрарлари рўйхатида Жеффри Херстни (24 гол) ортда қолдириб, 25 гол билан якка пешқадамга айланди.

“Шу каби ҳодисалар рўй берганда сен ўзингдан фахрланиб кетасан. Бу менинг тинимсиз меҳнатим самара бераётганидан далолатдир. Аммо бу билан тўхтаб қолмасдан, яна ва яна ўз устимда ишлаб, голлар уриб, муваффақиятга эришиш учун ҳаракат қилишим лозим. Ўйлайманки, ҳали кўп йиллар терма жамоа учун голлар ура оламан. Албатта, индивидуал кўрсаткичларни янгилаш, яхшилаш – ижобий ҳолат. Аммо энг муҳими жамоавий ютуқ, совринларни қўлга киритиш. Англия терма жамоаси эса анчадан буён соврин юта олгани йўқ. 

Жамоа сардори сифатида менинг асосий мақсадим – совринга эга чиқиш. Барча жамоадошларим ҳам шу нарсани истаётганини биламан. Аммо биз 10, 15, 20 йилдан буён шу ҳақда гапираяпмизу, амалда ҳали ҳеч нарсани қўлга кирита олганимиз йўқ”, дея Кейннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Daily Mail.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика