Latest news

10:00Ҳусанов биринчи ўринда  6 09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  1 08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  0 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  2 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  5 01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  2 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  7

"Кетганларга фақат омад тилаймиз" - "Бунёдкор" машғулотидан репортаж + Иван Бошкович билан интервью News

"Кетганларга фақат омад тилаймиз" - "Бунёдкор" машғулотидан репортаж + Иван Бошкович билан интервью

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси 10 декабрь санасидан бошлаб ўз қароргоҳида янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

Дастлаб жамоа аъзолари иштирокида кичик йиғилиш бўлиб ўтди. Шундан сўнг футболчилар клуб академияси суъний майдонида машғулотларга киришди. Биринчи кунги машғулотларда мураббийлар штабида Сергей Арсланов жисмоний тайёргарлик бўйича иш олиб борди. Маълумот учун, мазкур мутахассис шу йилда Қирғизистоннинг "Дордой" жамоасида 1 ой катта мураббий лавозимида ишлаб қайтганди.  Бу мавсумда асосий таркиб ва ўринбосарлар жамоасида фаолият олиб борган Абдуҳамид Қодиров эндиликда мунтазам равишда Иван Бошковичга яқиндан кўмаклашиб боради. U-21 жамоасига Анвар Раҳимов бош мураббий этиб тайинланди. Анвар Раҳимов бунга қадар U-18 жамоасини бошқараётган эди. 

Абдуҳамид Қодиров бор эътиборини асосий таркибга қаратади ва Иван Бошковичга кўмаклашади. 


Анвар Раҳимов ўринбосарлар билан ишлайди


Таркибдаги ўзгаришларга келсак, аввал хабар берганимиздек клуб Дмитрие Побулич, Францис Нарх, Иброҳим Томива билан хайрлашганди. Фақатгина россиялик легионер Павел Могилевецнинг масаласи очиқ қолганди. Эндиликда ушб футболчи ҳам фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради. Куни кеча у жамоани тарк этди. Шунингдек икки нафар дарвозабон Сарвар Каримов ва Зафар Сафоев ҳам жамоа билан хайрлашди. Фарруҳ Икромов кейинги мавсумни "Навбаҳор"да ўтказиши аниқ бўлиб улгурган. 

Йиғиннинг дастлабки босқичида бир қатор футболчилар ҳамда япониялик ва қирғизистонлик легионер кўрикдан ўтмоқда. "Олимпик" дарвозабони Владимир Назаров 2023 йилги мавсумни "Бунёдкор" сафида бошлайди. 


Владимир Назаров "Бунёдкор"да



Машғулотлар якунига етгач бош мураббий Иван Бошковичнинг йиғин ва тайёргарлик жараёни бўйича фикрлари билан қизиқдик. 


— Тайёргарлик секин-аста босқичма-босқич олиб бориш режалаштирилган. Шу жараёнда машғулотларда тезликни ҳам қўшиб борамиз. Энг муҳими йиғилдик. Асосий эътибор академиямиз тарбияланувчилари ва ёш футболчиларга қаратилади. 2-3та яхши хорижлик футболчилар ҳисобига таркибни бироз кучайтиришимиз мумкин. 3та футболчи кўрикда бўлиб турибди. 

"Бунёдкор" исталган рақибга қарши фақат ғалаба учун майдонга чиқади. Мақсадимиз доим юқори бўлиб қолаверади. 


— Кетган футболчиларнинг барчасига омад тилаймиз. Кимлардир ўзи кетишни истади, яна айримлар билан шартнома узайтирилмади. Умарали Раҳмоналиевнинг биз билан шартномаси тугаганди. Бизнинг тарбияланувчимизнинг хорижда тўп тепиши ёқимли албатта. Ўзбекистон учун фойда келтиради, деб ўйлайман. 

Вазиятга қараб хорижда йиғин ўтказишимиз эҳтимоли йўқ эмас. БАА ёки Туркия яқин кунларда аниқ бўлади, деб ўйлайман. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика