Latest news

01:05ЕЧЛ. "Брюгге" – "Барселона". Учрашув голлар кетма-кетлиги билан бошланди (онлайн ҳисоб)  1 01:05ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Боруссия Д" (онлайн ҳисоб)  5 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  1 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  1 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  4 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  2 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  68 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  12 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2 21:16ОЧЛ2. Барчаси "Андижон" учун: "Аркадағ" ва "Ал Аҳли" Ашхободда дуранг қайд этишди  3 20:51Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида киядиган либосини тақдим этди  7

Кьеллини ҳал қилувчи пенальти вақтида "Кирикочо" дея бақирган – Евро"да ғалаба қозонишга ёрдам берди! Бу сўзнинг маъносини биласизми? News

Кьеллини ҳал қилувчи пенальти вақтида "Кирикочо" дея бақирган – Евро"да ғалаба қозонишга ёрдам берди! Бу сўзнинг маъносини биласизми?

Барчаси Аргентинада пайдо бўлган, Европага эса уни Симеоне олиб келган.

Жанлуижи Доннарумма Букайо Саканинг зарбасини қайтариб, Италияга Евро финалидаги ғалабани келтирди. Бироқ дарвозабонга Жоржо Кьеллини ёрдам берганга ўхшайди: Италия термаси ҳимоячиси ҳал қилувчи зарба вақтида "Кирикочо" деб бақирган ва бу ёрдам берганмиш. Ҳар ҳолда қизиқарли тасодиф.



"Кирикочо" сўзини одатда рақиб пенальти тепаётганида, хавфли жарима зарбасини ёки бирга-бир вазиятга чиқаётганида ишлатишади. Айтишларича, бу рақибни хато қилишига туртки бўларкан.

"Кирикочо" сўзи баҳордаёқ "Боруссия" ва "Севилья" ўйинидан кейин муҳокама қилинган ва мемларга сабаб бўлганди.

Ўшанда жуда мамнун Эрлинг Холланд пенальтини муваффақиятли амалга оширгач, "Севилья" посбони Яссин Бунунинг олдига югуриб келиб, уни масҳара қилгандек нимадирлар деганди.

Кейинроқ, норвегиялик кипердан эшитган сўзини ("Кирикочо") қайтаргани (пенальтини қайта амалга оширилган) маълум бўлди.

Бу вазиятда нимадир ғалатироқ-а? Интервью вақтида норвегиялик аслида нима бўлганини айтиб берган: "Мен нима деганимни ҳам билмайман, сабаби мен шунчаки у биринчи пенальтини ура олмаганимдан кейин айтган гапларини ўзига қайта такрорладим. У қоидани бузмаганида мен биринчи уринишдаёқ гол урардим. Балки "карма" чиндан бордир".

Хўш, аслида бу "Кирикочо" нима дегани? Бу ҳақида колумбиялик журналист Хуан Перес ўз твиттерида маълумот қолдирди.

Ўтган асрнинг 80 йилларида аргентиналик мураббий Карлос Билардо "Эстудиантес"ни бошқарарди. Жамоада Кирикочо исмли суперсодиқ ишқибози бор эди – бироқ атрофдагиларнинг унга нисбатан ҳурмати жуда ҳам юксак даражада эмасди. 

У машғулотларни томоша қилгани келганида (жараён мухлислар учун очиқ эди), жамоа мунтазам равишда футболчиларни жароҳат сабаб йўқотарди. Билардо эса турли нарсаларга эътибор берадиган, ишонадиган одам эди ва мухлиснинг "иқтидорини" ўз фойдаси йўлида ишлатишга уринди. У Кирикочони Ла-Платага ташриф буюрувчи меҳмон жамоаларни кутиб олишга жўнатарди.

Табиийки, Кирикочо мунтазам равишда ўйинларга ҳам ташриф буюрарди. Бу нарса ёрдам берганми ёки йўқ, аммо бир марта Билардо "Эстудиантес" билан чемпионликни қўлга киритди. 1982 йилги мавсумда учта мағлубиятдан биттасини жамоа Кирикочо трибунада йўқлигида қабул қилиб олган.


"Ўша йили чемпион бўлганимизни ҳисобга олсак, биз уни туморимиздек қабул қилдик, – таъкидлайди Билардо. – У яхши йигит эди, лекин кўп ўтмай йўқ бўлиб қолди ва мен уни бош. Кейинроқ, мен "Эстудиантес"га қайтганимда (2003 йил) у ҳақида сўрадим, лекин ҳеч ким ҳеч нимани билмасди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, аммо қачонлардир Испанияда "Севилья" мураббийи эдим, рақиб фойдасига пенальти белгиланганида ортимдан кимдир пичирлади: "Кирикочо, Кирикочо". Мен қулоқларимга ишонолмасдим. Чоло (Симеоне) менга бу исмни 2-3 марта айтганини, қолганлар эса ундан эшитиб олиб, тарқалиб кетганини айтмагунигача, ўзимга келолмадим. Ва буларнинг ҳаммаси Европада бўлаётганди! Бу уйдурмадек туюлар, лекин сиз "Кирикочо" деганингизда – рақиб хато қилади!".

Вақт ўтгани сайин "Кирикочо" сўзи барча испан тилидан фойдаланувчи мамлакатларга тарқалди. Одатда кимдир пенальти тепса, хавфли жарима зарбаси ёки бирга-бир вазиятда зарбага чоғланса, уни ишлатишади.

Испания термаси собиқ ҳимоячиси Жоан Капдевила ЖЧ-2010да Арьен Роббен дарвозабон Икер Касильяс билан бирга-бир вазиятга қочиб кетаётганида, ортидан "Кирикочо" дея қолганини тан олди, буни қарангки, Арьен ўша вазиятда гол ура олмади.

Ва бу усул нафақат жонли томошада "иш беради": ҳаттоки телетомошабинлар ҳам экранга қараб, "Кирикочо" дея бақиришаркан. Баъзилар қарта ёки бошқа ўйинлар вақтида ҳам шу тариқа рақибга ҳалақит қилишга уринади.

Энди сиз ҳам рақиб пенальти тепаётганида нима деб бақиришни биласиз :) Албатта, бу хазил. Биз шунчаки бўлган воқеалар ва футбол олами вакилларининг сўзларини эътиборингизга тақдим этдик. Унга ишониш ёки ишонмаслик ҳар кимнинг ўзига боғлиқ.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика