Latest news

10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  0 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  0 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  2 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  11 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  8 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  8 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  17

Келишилган ўйин - бу жуда оғир сўз News

Келишилган ўйин - бу жуда оғир сўз

Кечаги учрашув ўтганидан бери бир гап айланиб юрибди: ўйин келишилган.

Кеча "Пахтакор" марказий стадионида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистон олимпиячиларига қарши баҳс олиб бориб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Аслида-ку исталган ҳисобдаги дуранг натижа бизга гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолиш учун кифоя қиларди. Муҳими, ютқазиб қўймасак бўлгани эди. 

Якунда шундай бўлди ҳам. Ютиш учун ҳаракат қилганимиз билан дарвозага тўп кирита олмадик. Шунга қарамай 4 очко билан гуруҳни биринчи ўринда тугатдик ва келаси йил Таиландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига йўл олдик. 

Кечаги баҳсни кўпчилик кузатди. Тўғри, ўйин ёрқин бўлмади, лекин бу учрашув келишув асосида ўтганини англатмаса керак. Энди бир ўйлаб кўрайлик, 1-турда биз Ҳиндистонни 3:0 мағлуб этдик. Тожикистон эса 2:0га енгди. Тўплар нисбати бизда яхши бўлди ва ҳаммаси ўзаро учрашувга қолди. 

Саралаш ўйинлари 11та гуруҳда олиб борилди ва биз жой олган гуруҳни ҳисобга олмаганда қолган 10та гуруҳда тўрттадан жамоа қатнашди. Фақат бизнинг гуруҳда учта жамоа курашди, чунки Покистон саралаш босқичига келмади. Натижада футбол қоидаларига кўра барча гуруҳларда 3-тур бўлиб ўтаганидан сўнг пешқадам ва иккинчи ўринни олган жамоаларнинг охирги ўриндаги жамоага қарши натижаси бекор қилинди. 

Айтиб ўтганимиздек, бизни исталган ҳисобдаги дуранг қониқтирарди. Лекин Тожикистон ҳам Осиё чемпионатига боришдан умидвор бўлганини ҳисобга олсак, уларни ҳам дуранг қониқтирарди, фақат буёғи омадга боғлиқ эди. Айтайлик, биз учун ўйинни келишгандан фойда йўқ, чунки шундоқ ҳам ҳаммаси ўз қўлимизда эди. Тожикистон олишга уринган дейлик, лекин унда биз "риск" остида қолардик. Унақада Тожикистон 1-ўрин билан чиқиб кетиб биз эса Осиё чемпионатидан қуруқ қолишимиз мумкин эди. 

Шу боис ўйинни келишилган демасдан, тожиклар хоҳлаган сценарий бўйича ўтди дейиш мумкин. Чунки улар учун Ўзбекистон билан дуранг фойда берди: очколар сонини 4тага етказди ва иккинчи ўрин билан чиқиш имкониятини юзага келтирди. Бир қарашда Усмон Тошев жамоаси вазифани уддалади, улар ютқазиб қўйишни хоҳлашмади ва шунга эришишди ҳам. Ўйинни бир ёдга олинг, ён қўшниларимиз вақтни чўзиш учун қанча ҳаракат қилишди. Ютишни мақсад қилган жамоа эса бундай ўйнамайди. 

Энди бизнинг ўйинга келадиган бўлсак, вазифа деярли бажарилган бўлса, бунинг устига рақиб дурангни астойдил хоҳлаётган бир пайтда нега энди бу бизга ҳам маъқул келмаслиги керак? Буни келишилган ўйин деб бўладими? Келишилган ўйин очко сув ва ҳаводек зарур пайтда ўтказилади. Агар кеча иккала жамоа охиригача 0:0 учун ўйнаймиз деб чиққанида ва битта аҳмоқона гол дарвозага кириб кетса нима бўларди. Унда ким бошини чангаллаб қоларди? 

Кечаги ўйинда Тожикистон фақат дурангни кўзлади. Улар 4 очко тўплашди ва буёғига қолган ўйинларни кута бошлашди. Тожикистоннинг бахтига бошқа гуруҳларда ҳам 2-ўрин эгалари 4 очкодан тўплашди, фақат уларнинг омадсизлиги шундаки, Австралия, Эрон, Сурия ва Саудия Арабистонида тўплар нисбати яхшироқ бўлди. Тожикистонга эса битта гол етмай қолди. Бор гап шу. 

Энди бу ўйинни келишилган деб ваҳима қилиш ортиқча бўлса керак. Бу жуда оғир сўз ҳисобланади. Бирор ўйинни келишилган дейиш учун бунга ниҳоятда катта ишонч (факт бўлмаса ҳам) бўлиши керак. Қолаверса, бу жамоадаги футболчиларни ҳали ғўр деб ўйлайман ва улар спектакль кўрсатишни эплай олишмаса ҳам керак. Ҳар ҳолда бу менинг шахсий фикрим. 

Rating: -78   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика