Келаси мавсумдан ЕЧЛ плей-офф босқичида экстра-таймлардан воз кечилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади
09 apr 20:41
News
Келаси мавсумдан ЕЧЛ плей-офф босқичида экстра-таймлардан воз кечилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади
Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидаги қўшимча вақтлар 2025/26 йилги мавсумда бекор қилинмайди.
Аввалроқ, турли манбаларда УЕФА футболчиларга тушадиган юкни камайтириш мақсадида икки ўйин натижасига кўра дуранг қайд этилган тақдирда, қўшимча вақтларни бекор қилиш ва асосий вақтдан сўнг дарҳол пенальтилар сериясига ўтиш масаласини жиддий кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.
RMC Sport хабарига кўра, чорак финал доирасида УЕФА вакиллари матбуотга Чемпионлар Лигаси плей-оффининг амалдаги формати келгуси мавсумда ҳам ўз кучида қолишини маълум қилган.
Taъкидланишича, Чемпионлар Лигаси плей-офф ўйинларида қўшимча вақтларни бекор қилиш таклифи Клублар мусобақалари қўмитаси йиғилишида муҳокама қилинган, бироқ якунда бу таклиф жиддий кўриб чиқилмаган.
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Comments