Latest news

14:59"Ливерпуль" янги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  0 14:33Ўзбекистон футзал МТЖ етакчиси мундиални ўтказиб юборадиган бўлди  0 14:19"Милан" собиқ устози "Ренн"да иш бошлаши мумкин  0 13:52"Тоттенхэм" "Ливерпуль" собиқ ҳужумчисига қизиқмоқда  0 13:25"Астон Вилла" Лукакуни қўлга киритишни режалаштирмоқда  0 12:58"Боруссия Д" форварди фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 12:32Про лига. 15-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  1 12:04"Манчестер Сити" "Реал" дарвозабонига қизиқмоқда  1 11:38Расман: Нани Португалияга қайтди  1 11:17"Фулхэм" МЮ тарбияланувчисини сотиб олишга уринмоқда  0 10:50МЮда жароҳатлар эпидемияси бошланди. Расмус Ҳойлунд қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 10:19Адриен Рабьо учун асосий даъвогар маълум  1 10:14ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси 34 нафар мураббий ва футболчини четлаштириш бўйича қарор қабул қилди. Яна 53 та жарима интизом чораси ҳам қўлланилди  26 10:03Ўзбекистон ўсмирлари Франция ва Венгрияга қарши иккитадан ўйин ўтказади  1 09:48Давид де Хеа қайси чемпионатга ўтаётгани маълум  1

Келажакка сармоя. Киберспорт оламига кириб келган 5 та клуб News

Келажакка сармоя. Киберспорт оламига кириб келган 5 та клуб

Киберспорт кундан-кунга ривожланиб боряпти ва футбол клублари ҳам бу соҳага қизиқиш билдиришни бошлаб юборган.

Бугун сизга энди компьютер мусобақаларида ҳам иштирок этувчи футбол клублари ҳақида маълумот берамиз.

"БЕШИКТОШ"

2015 йилнинг 21 январь куни клуб раҳбарияти таваккалга қўл урди. Ўша куни улар "League of Legends" ўйини  жамоаси билан шартнома имзолашди. Бу турк клубини ишонтира олган "Riot Games" ходимларининг хизмати туфайли содир бўлди. Айни дамда Туркияда "League of Legends" ўйини теннисдан машҳурроқ, шу сабабли "Бешиктош" янги йўналишда иш бошлашга қизиқиш билдирди.


"Ҳар доимгидек биз турк спорти тарихидаги катта бурилишларни биз бошлаб берамиз. Дунё ўзгаряпти ва компьютер ҳамда интернет келажак авлод учун катта аҳамиятга эга. Дўстларимиз туфайли энди бизда майдонда эмас, онлайнда курашадиган жамоамиз бор" - дейди "Бешиктош" клуби вакили Метин Албайрак.


Ушбу жамоа икки маротаба Туркия чемпионатида ғолиб бўлди, халқаро аренада эса ўртамиёна қатнашчилардан бири ҳисобланади. Клубнинг сўнгги жиддий ғалабаси "SL i-League Invitational" турнирида бўлган, улар МДҲ ва Япония жамоасини "қуруқ" ҳисобда мағлуб этишган.


"ВОЛЬФСБУРГ"

"Вольфсбург" тарихидаги янги, киберспорт саҳифаси 2015 йил 21 май куни очилган. Ўша куни клуб FIFA бўйича тўрт карра Германия чемпиони Бенедикт Зальцер (Salz0r) билан билан шартнома имзолаган.


"Вольфсбург" 2016 йилнинг январида FIFA бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Дэвид Бифуэй (DaveBtw) билан келишувга эришди. Жамоа спорт директори Клаус Аллофс ҳозир киберспорт қанчалик муҳимлиги ҳақида гапириб ўтди.

"Биз бу борада Бундеслига клублари орасида етакчи бўлмоқчимиз. Мақсадимиз - реал ва виртуал футболидаги алоқаларни яхшилаш. FIFA йилдан-йилга ҳақиқийлашиб боряпти ва у профессионал ўйинчилар ҳамда мухлислар орасида жуда машҳур" - дейдир Аллофс.

Ҳозир клубнинг ўриндиқ ишлаб чиқарувчи NEEDforSEAT ва стрим платформаси бўлган Hitbox билан ҳомийлик шартномаси бор.

FIFA бўйича баҳорнинг асосий турнири ҳисобланган "FIFA Interactive World Cup 2016"да Дэвид омадсиз иштирок этди, Зальцер эса жаҳоннинг энг яхши 16 ўйинчисидан бирига айланди.


"ВЕСТ ХЭМ"

"Вест Хэм" FIFA ўйини бўйича ягона харидни амалга оширган. Шон Аллен (Dragonn) бироз олдин айтиб ўтган турниримиз  "FIFA Interactive World Cup 2016"да Муҳаммад Ал-Бакега мағлуб бўлиб, кумуш медал соҳибига айланди.


"Вест Хэм" Премьер-лигада ажойиб мавсум ўтказди. Келаси мавсум ҳам шундай бўлишига умид қиламан. Жамоа муваффақиқятига хисса қўшиш учун FIFA турнирларида қўлимдан келган барча ишни бажараман" - дейди Аллен.

Жорий йил Шон учун ҳозирча омадли ўтмоқда. Ёш киберспортчи турнирларга тайёрланишда давом этяпти. Аммо ҳозирча виртуал футбол ўйини мухлислари "Dota 2" ёки "League of Legends"даги каби кўп эмас.


"ШАЛЬКЕ-04"

Киберспорт бозоридаги энг йирик трансферни "Шальке-04" раҳбарияти амалга оширди. Улар FIFA ўйинининг эркин ёки истиқболли ўйинчиларини изламай, жаҳондаги энг машҳур ўйин - "League of Legends"ни танлади. "Elements" жамоасини харид қилиш уларга қанчага тушгани ҳақида маълумотлар йўқ. Аммо турли миш-мишларга кўра, бу трансфер 1,5 млн. еврони ташкил қилиши мумкин.


"Elements" "Dota 2" шарҳловчиси Якоб Тофт-Андерсен (Maelk) пуллари эвазига яшаётган эди. Жамоа харид қилингандан сўнг Якоб клубнинг киберспорт бошқарув бўлимига ўтди.

"Elements" баҳорги мавсумда илк турлардан ўзини яхши кўрсатга бўлсада, барқарор ўйин намойиш эта олмади. Натижада LCS плей-офф босиқчига ўтиш учун уларга 3 та ғалаба етишмади.


"САМПДОРИЯ"

Италия - бир қарашда киберспортдан анча узоқ мамлакатга ўхшайди. Бу мамлакатда 150 нафар ўйинчи ҳам йўқ. Италиялик спортчиларнинг ютиб олган энг кичик суммаси - 11,14 доллар (Call of Duty 4: Modern Warfare). Энг йириги эса - 188 342 (Painkiller - ҳозир бу ўйин бўйича мусобақалар бекор қилинган).

"Сампдория" FIFA бўйича киберспортчи билан шартнома тузиши - мамлакат учун катта воқеадир. Матта Гуаррачино (Lonewolf92) - олти карра Италия чемпиони ва World Cyber Games 2011 броза медали соҳиби ҳисобланади. Спортчининг барча катта ғалабалари ортда қолган. Шунга қарамай, Гуаррачино ўз мамлакатида жуда машҳур.


"Мен Италия клуби шарафини ҳимоя қилувчи биринчи киберфутболчи бўламан. Бу барча учун янги бозор. Киберспорт ўсяпти, "Сампдория" эса бу соҳанинг истиқболини пайқади ва киберспортга сармоя киритган биринчи жамоа бўлишни истаяпти" - дейди Матта.


Бу клубларга нега керак?

Ҳозир миллий чемпионат ва киберспорт бозорини солиштиришга жуда эрта. "Бешиктош" ва "Шальке-04" мавсумни яхши ўтказди. Иккала жамоанинг "League of Legends" ўйини бўйича таркиб бор. Энг яхши бўлмасада, етарли даражада кучли.


Премьер-лиганинг якунланган мавсумда жуда яхши иштирок этган "Вест Хэм" FIFA бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали соҳибига ишонч билдирган. "Вольфсбург"да ҳам муносиб ўйинчилар мавжуд. FIFA ўйини жуда машҳур бўлсада, турнирлар борасида катта муаммоларга эга. Балки клубларнинг қизиқиши "EA"ни бу ҳақда жиддийроқ ўйлашга мажбур қилар.

Клуб раҳбариятлари виртуал ва реал спорт мухлисларини бирлаштиришни мақсад қилган. Бу барча учун яхши намуна, айниқса киберспортда пул топмоқчи бўлганлар учун.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика