Latest news

01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  2 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  9 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  0 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  74 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2

Кечаги вазиятга Англия нашри ҳам эътибор қаратди News

Кечаги вазиятга Англия нашри ҳам эътибор қаратди

Хабарингиз бор, кеча Таиландда бўлиб ўтаётган "Қирол Кубоги" халқаро турнири доирасида Ўзбекистон (U-22) - Жанубий Корея (U-22) баҳси бўлиб ўтди. Бунда вакилларимиз 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Ўйиннинг охирларида эса кўнгилни хира қиладиган ҳодиса рўй берди. Аввалига Жалол Машарипов кореялик футболчини тепгани учун четлатилди, ундан кейин Тоҳир Шамсиддинов рақиб ўйинчисини очиқчасига дўппослади. Бу вазиятга Англиянинг машҳур нашрларидан бири "Mirror" ҳам эътибор қаратди.

Хусусан "Mirror"нинг расмий сайти www.mirror.co.uk да ўша вазият туширилган видеолавҳа жойланди ва Машариповнинг зарбаси кунг-фу усулида тепиш дея баҳоланди. Шунингдек, сайт мухлислар ҳукмига бир нечта саволни ўртага ташлаган. Хусусан, "Жанубий Корея ўзбекистонлик фтуболчиларнинг жиғига тегиш учун нима қилди?", "U-22 терма жамоаси ҳақида кимдир эшитганми? Уларни нима жин урди?", "Мусобақа "Қирол Кубоги" деб номланади: лекин бу футбол мусобақасими ёки "қонли ўйинми?", "Ўзбекистонлик футболчи бунақа тепишни ЖЧ-2010 финалида "ўзини кўрсатган" Найжел Де Йонгдан ўрганмаганми?"

Бундан ташқари, сайт ўша саҳифага "Қайси футболчи Ўзбекистон терма жамоасига мос тушади?" деган сўровномани келтириб ўтган ва вариантлар сифатида Жоуи Бартон, Рой Кин, Найжел Де Йонг ва Диего Костани мисол қилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика