Latest news

18:08U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23. Таркиблар маълум  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  0 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  4 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   16 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  11 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  7

Кечаги ўйин ҳақида News

Кечаги ўйин ҳақида

Кеча миллий терма жамоамиз ЖЧ-2014 саралашининг плей-офф босқичидан ўрин олган дастлабки учрашувни ўтказди.
Иордания майдонида бўлиб ўтган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Энди 10 сентябрь куни ҳар иккала жамоа Тошкентда жавоб баҳсида майдонга тушишади.

Сафарда тўп сурганимизни ҳисобга олсак, биринчи ўйинда 1:1 ҳисобини қайд этиш яхши натижа. Энди бизни уйда ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба қониқтиради. Бундан ташқари, ҳатто 0:0 ҳам терма жамоамизни кейинги босқичга олиб чиқади. Ва ўйлаймизки, Иорданияни ҳеч бўлмаганда 2:0 ҳисоби билан мағлуб этишга қодирмиз. Чунки биринчи учрашувда уларнинг намойиш этган футболи шундай фикрлашимизга сабаб бўлди.

Хўш, кечаги ўйин қандай таассурот қолдирди? Натижа томонлама яхши, бироқ бевосита ўйиннинг ўзига тўхталадиган бўлсак, кечаги ўйин ЖЧ-2014га чиқиш учун аёвсиз курашга эмас, балки финал босқичи масаласи ҳал қилиб бўлинган Осиё чемпионати саралаш ўйинига ўхшаб қолди. Тўғри, майдонда кураш борди, лекин ўйиндаги умумий картинани ёдга оладиган бўлсак, ҳеч қайси жамоада ўта шиддаткорлик кузатилмади.

Эҳтимол, солиштириш нотўғридир, лекин яқинда бўлиб ўтган УЕФА Суперкубоги учун кечган кураш билан кечаги ўйинни қиёсласак, кечаги баҳс ЖЧ-2014га бориш учун плей-офф ўйини бўлишига қарамай, қандайдир ўртоқлик беллашувига ўхшаб қолди. Яъни, ўйиннинг умумий картинаси шундай кўринди.

Аммо бу билан биз терма жамоа ёмон ўйин кўрсатди дея олмаймиз, ҳар ҳолда натижа бор. Лекин кечаги ўйин бизнинг энг яхши ўйинимиз бўлдими ё бундан ҳам кучли футбол намойиш эта оламизми? Агар кечагиси ҳозирги кунда энг яхши ўйинимиз бўлса, унда Иорданиядан ўтганимиз билан ундан кейинги рақибга қарши нима қилиш мумкинлигини тасаввур ҳам қилиш қийин. Мабодо энг яхши ўйинимиз ҳали олдин десак, унда нега кеча шунақа футбол намойиш этиб, у ёқдан ғалаба билан қайтмадик?

Иордания гуруҳ баҳсларида ўз майдонида қандай қилиб Япония ва Австралияни мағлубиятга учратганини мен кўрмаганман, лекин кечаги ўйин бўйича олиб қарайдиган бўлсак, уларнинг кучи деярли кўзга ташланмади. Иордания гуруҳда 10 очко жамғариб учинчи бўлди. Биз эса 14 очко йиғдик. Фақат гап шундаки, биз ҳар доим ўзимизни Иорданиядан бир неча баробар устун ҳисоблаб келганмиз. Уларнинг биздан ўзиб кетишини ҳазм қила олмаймиз. Аслида ҳақиқат ҳам шу. Биз улардан ҳозир ҳам кучлимиз. Фақат энди шу кучни жавоб учрашувида кўрсатишимиз талаб этилади. 0:0 ўйнаб ҳам кейинги босқичга чиқиш мумкин, лекин бизни гол ўтказмасдан камида иккита тўп фарқи билан ютиш қизиқтиряпти. Бу эса терма жамоага бўлган ишончни янада ошириши турган гап.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика