Latest news

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   3 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  8 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  12 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

Кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО News

Одатга кўра кечаги кун қаҳрамонларини эслаб ўтишга қарор қилдик.



"Тоттенхэм" - "Манчестер Сити" 4:1

Қаҳрамон: Учрашув давомида меҳмонлар дарвозасига гол урган ва голли пас оширган аргентиналик Эрик Ламела.



"Лестер" - "Арсенал" 2:5
Қаҳрамон: Лондонликлар сафида хет-трикка эришган Алексис Санчес.




"Ливерпуль" - "Астон Вилла" 3:2
Қаҳрамон: Оғир жароҳатини даволаб сафга қайтган Даниэль Старриж дублга эришиб жамоасига ғалаба келтирди.




"Манчестер Юнайтед" - "Сандерленд" 3:0
Қаҳрамон: Депай гол уришига ёрдам берган ва учрашувдаги сўнгги голни урган Хуан Мата.




"Ньюкасл" - "Челси" 2:2
Қаҳрамон: Майдон эгалари ҳужумчиси Айозе Перез "Челси" билан ўйинда ҳисобни очди ва иккинчи голга ҳаммуаллифлик қилди. Бироқ бу жамоасининг ғалабасига етарли бўлмади.



"Нант" - ПСЖ 1:4
Қаҳрамон: Анхель Ди Мария гол уришдан ташқари голли пас ҳам оширди.



"Бордо" - "Лион" 3:1
Қаҳрамон: Ваҳби Хазри "Лион" билан учрашувда гол урди ва иккита голли пас оширди.




"Аугсбург" - "Хоффенхайм" 1:3
Қаҳрамон: Кевин Фолланд гол урди ва иккита голда ҳаммуаллиф бўлди.




"Майнц" - "Бавария" 0:3
Қаҳрамон: Тўғри Роберт Левандовски дублга эришди, аммо қаҳрамон сифатида ёш футболчи Кингсли Команни танладик. Сабаби у гол урди ва Левандовскининг биринчи голига пас оширди.



"Рома" - "Карпи" 5:1
Қаҳрамон: Ёзда Франциядан "Рома"га ўтган ҳимоячи Люка Динь биринчи голга пас берди ва сўнгги голни ўзи урди.




"Наполи" - "Ювентус" 2:1
Қаҳрамон: Амалдаги чемпионни мағлуб этилишида Гонсало Игуаннинг хиссаси катта бўлди. Аргентиналик футболчи Инсиньега голли пас оширди ва ўзи гол уришга эришди.



"Барселона" - "Лас Пальмас" 2:1
Қаҳрамон: Месси жароҳат олгач етакчиликни ўз қўлига олган Луис Суарес дублга эришиб жамоасига ғалаба келтирди.




"Реал" - "Малага" 0:0
Қаҳрамон: Меҳмонлар дарвозабони Карлос Камени ўйин давомида мадридликларнинг 10га яқин зарбасини қайтаришга эришди ва жамоасига ғалабага тенг дурангни келтирди.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика