Latest news

16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  0 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  7 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  0 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  7 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  0 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  7 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0

Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди" News

Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"

МЮ ярим ҳимоячиси "Реал"дан кетаётган пайтини эслади.

"Реал Мадрид" клуби собиқ футболчиси Каземиро жамоадан кетаётганида Карло Анчелоттининг йиғлаб юборгани ҳақида гапирди.

"Бу ҳақда ҳеч кимга айтмагандим. МЮга ўтишга фақат бир марта иккилангандим.

Эслайман, "Манчестер Юнайтед"га ўтишим ҳал бўлган, фақат имзо қўйсам бўлди эди.

Мен Карло Анчелотти билан гаплашиб олишим керак эди. Унинг хонасига кирдим. Карло ҳаммасидан хабар топган экан. Эшикни очиб, унга қарасам, Анчелотти йиғлаётган эди. Мен унга шундай дедим: "Йиғлашинг мумкин эмас. Исталган инсон йиғлаши мумкин, аммо сен эмас.

У менга шундай деди: "Каз, билмадим, нега йиғлаяпман, аммо сени жуда яхши кўраман ва кетишингни истамайман".

Мен шу воқеадан сўнг, фақат бир марта МЮга ўтиш қароримдан шубҳаланиб қолдим.

"Реал"да мени яхши кўришларини билардим. Бироқ, сўз бериб қўйгандим. Мен учун берган сўзим барчасидан муҳимроқ", -дейди Каземиро.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика