Latest news

20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  0 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  2 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  16 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  1 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  8 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  10 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1

Кахи Махарадзе: "Ўзбекистондан ҳали кетмайман" News

Кахи Махарадзе: "Ўзбекистондан ҳали кетмайман"

Узоқ йиллардан бери юртимизда тўп тепиб келаётган грузиялик футболчи Кахи Махарадзе аввалги турда "Локомотив" сафида 150-учрашувини ўтказган ва бу борада клуб томонидан муносиб тақдирланган эди.

"Темирйўлчилар" 9-турда "Андижон" жамоаси устидан ғалаба қозонишди. Шундан кейин Махарадзе билан юбилей учрашуви ҳақида суҳбатлашдик.

- Кахи, аввало, "Андижон" жамоаси билан бўлган учрашувда қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикрингизни билдириб ўтсангиз.

- Қизиқарли ўйин бўлди. Дастлабки дақиқаларда бироз қийин бўлди. Қолаверса, ҳисобни меҳмонлар очишди. Шунга қарамай, иродамизни намойиш этган ҳолда ғалаба қозонишни уддасидан чиқдик. 

- Ўйинлар сони бўйича "Локомотив" таркибида 150 талик довондан ўтдингиз. Бу сиз учун нимани англатади?

- Албатта, бу менинг омадим. "Локомотив" жамоасида 150 та учрашувда майдонга тушиш мен учун шараф. Бундан, албатта, хурсандман. Ўйинларимни эътибордан четда қолдиришмагани учун жамоадагиларга раҳмат айтаман.

- Ўз мамлакатингизда ҳам мана шундай кўрсаткич қайд этганмисиз?

- Йўқ, Грузиядаги фаолиятим бунча давом этмаган. Аммо, "Пахтакор" учун 160 дан ортиқ ўйин ўтказганман.

- "Локомотив" сафидаги 150 та учрашув орасида сиз учун эсда қоларли ўйинлар қай бири?

- "Темирйўлчилар" таркибида ғалаба қозонган ўйинларимизнинг барчаси мен учун энг яхшиси ва ёдда қоларлисидир. 

- Ўз олдига чемпионликни мақсад қилган "Локомотив2 бу мавсумда доим ҳам барқарор ўйин намойиш этиши қийин бўлмоқда. Бу борада нима дейсиз?

- Жамоага янги мураббий келди, таркибда ўзгаришлар кўп бўлди. Янги мураббийнинг фалсафасига мослашиш учун барибир вақт керак бўлади. Умид қиламанки, ҳали ҳаммаси яхши бўлади. 

- Ўзбекистонда тўп тепишни бошлаганингизга 10 йилдан ошди. Бу мавсум охиргиси бўлмаса керак?

- Шундай бўлишига умид қиламан. Ўзбекистонда "Локомотив", "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоаларида ўйнадим. Ҳали кетиш ҳақида ўйламаяпман.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика