Latest news

20:46Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  21 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  3 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  6 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  2 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  0 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  6 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  1 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  33 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2 15:20Ҳар ишда бир ҳикмат бор  16 15:00Превью. "Пахтакор" учун мавсум бошланмоқда. "Шерлар" йўлидаги илк синовдан қандай ўтади?  11 14:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" учрашувини бошқариб борадиган ҳакам маълум  3 14:27⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди   44

Кахи Махарадзе: “Биринчи даврани ғалаба билан якунлашга ҳаракат қиламиз” News

Кахи Махарадзе: “Биринчи даврани ғалаба билан якунлашга ҳаракат қиламиз”

Шу кунларда дунё футбол кенг жамоатчилигининг диққат эътибори Бразилия яшил майдонларида давом этаётган ЖЧ-2014 баҳсларига қаратилган.
Бугун чорак финалнинг яна икки учрашуви ўтказилиб, ярим финалнинг сўнгги иштирокчилари номи маълум бўлади. Шунингдек, бироздан сўнг олий лиганинг биринчи даврасидан ўрин олган сўнгги учрашув ҳам ўтказилади. Унда “Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоалари ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. Энди жаҳон чемпионатининг муҳим ўйинлари ўтказилаётган бир пайтда ўзимизнинг ПФЛга ҳам фарқи йўқ. Бутун дунёда мундиал сабаб ўйинлар тўхтаган, лекин бизда эмас. Билмадим, бизнинг ПФЛдагилар жаҳон футболига қизиқишмайдими? Ҳар ҳолда ярим финал кунига ўйин қўйишмасди, дейманда. Ҳа майли, яхши бўлиб қолар. Биз бугунги ўйинлар олдидан “Пахтакор” сардори Кахи Махарадзенинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ҳозир бор эътиборимиз бугунги дербидаги ўйинга қаратилган, - дея сўз бошлади Кахи. – Кейин ЖЧ-2014нинг ярим финал учрашувлари ҳақида ўйласак бўлади. Мақсадимиз – биринчи даврани кўтаркин кайфиятда, ғалаба билан якунлаб олиш.

- Мундиалда қайси жамоаларга мухлислик қиляпсиз?

- Италияга мухлислик қилаётгандим. Афсуски, Скуадро Адзурро курашдан жуда ҳам эрта чиқиб кетди.

- Лекин ҳали мундиал якунланмади. Балки бошқа бир жамоа ўйинига мухлислик қилаётгандирсиз?

- Бразилия терма жамоаси ўйинига бефарқ эмасман. Кеча улар қийинчилик билан Колумбияни мағлуб этишди. Неймарнинг жароҳат олгани яхши бўлмади.

- Бу чемпионат мезбонлари учун катта йўқотишми?

- Ҳа, у жамоа тўпурари эди. У майдонда бўлганида рақиб ҳимоячилари катта босим остида қолишади. Лекин Бразилия таркибида тажрибали ҳужумчилар етарли.

- Бугунги ўйинлардан нималарни кутяпсиз?

- “Сюрпризлар” бўлмаса керак, деб ўйлайман. Голландия ва Аргентина ғалаба қозониб, ярим финалга йўлланма олади.

- Бугунги ўйинларда қайд этиладиган натижаларни тахмин қилиб кўрингчи.   

- Аргентина – Бельгия 2:1, Голландия – Коста-Рика 3:0.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика