Latest news

17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  0 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  3 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 17:05Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  4 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  13 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   19 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  4

Кавани ва Менье шартномасини икки ойга узайтиришни исташмади News

Кавани ва Менье шартномасини икки ойга узайтиришни исташмади

Европа чемпионлари лигаси мусобақаси рестарти олдидан ПСЖ икки нафар футболчисидан айрилади.

Marca нашрининг хабарига кўра, жамоа ҳужумчиси Эдинсон Кавани клубнинг ЕЧЛдаги юриши учун амалдаги шартномасини икки ойга узайтиришни истамади. Уругвайлик ҳужумчининг шартномаси 30 июнь куни ниҳоясига етади.

RMC Sport нашрига кўра, жамоа ҳимоячиси Тома Менье ҳам 30 июнь куни клуб билан амалдаги шартномаси якунланиши ҳамоноқ жамоани тарк этади. Илгарироқ ушбу футболчи Дортмунднинг “Боруссия” жамоасига ўтиши ҳақида хабар берилганди.

Шу билан бирга клуб раҳбарияти “Севилья” жамоасидан ижарага олинган дарвозабон Серхио Рико билан келишувни 31 августга қадар узайтиришга эришди. Шунингдек, ушбу санага қадар ярим ҳимоячи Эрик Максим Шупо-Мотинг ва ҳимоячи Левен Курзава ҳам жамоада қоладиган бўлишди. Парижликлар Тиаго Силва билан ҳам шартномани 31 августга қадар узайтириш борасида музокара олиб боришмоқда ва бразилиялик ҳимоячининг август ойининг сўнггига қадар жамоада қолиш эҳтимоли юқори баҳоланмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика