Катта ўйиннинг бошланиши: А Серия 1-тур превьюси
19 aug 2023 13:10
News
"Фрозиноне" - "Наполи"
Frosinone Abdou Harroui - 7' Serie A . Round 1 19/08/2023, 22:30
SSC Napoli Matteo Politano - 24', Victor Osimhen - 42', Victor Osimhen - 79' Stadium: Stadio Benito Stirpe, 15822 spectators Referee: Matteo Marcenaro
Эусебио Ди Франческо жароҳатланган Калай хизматидан фойдалана олмайди, аммо Харруи сафга қайтган ва жамоасига ёрдам беришга тайёр. Ҳужумда эса Бореллига ишонч билдирилади. Руди Гарсия жамоаси эса Гаэтанони йўқотган бўлса, Ангисса жангга тайёр ва катта эҳтимол билан ўйинни асосий таркибда бошлайди. "Наполи"дан ортиқча сюрприз кутмасак ҳам бўлаверади. Янги бош мураббий ўтган мавсум яхши иш бераётган тизимнинг тубдан ўзгартириб юбормаса керак.
Сўнгги бор жамоалар 2019 йилда рўбаро келган ва ўшанда "Наполи" 2-0 ҳисобида зафар қучганди. Табиийки, бўлажак баҳсда ҳам мутахассислар неаполликларни фаворит деб ҳисоблашмоқда. Амалдаги чемпион ўтган йилгига қараганда кучаймаган бўлиши мумкин, "Наполи"га янги трансферлар зарур, аммо маҳорат бобидаги фарқ барибир катталигича қолмоқда.
"Интер" - "Монца"
Inter Lautaro Martinez - 8', Lautaro Martinez - 76' Serie A . Round 1 20/08/2023, 00:45
Monza Stadium: Giuseppe Meazza, 72509 spectators Referee: Andrea Colombo
Ачерби ўйнай олмаса, Де Врей соғайиб сафга қайтган ва ўйинга тайёр. Фраттези ва Куадрадо ҳам сафда, аммо улар захирада қолса керак. Жамоанинг яна бошқа икки янги аъзоси Зоммер ва Тюрам асосий таркибда туширилади. Иццо дисквалификация туфайли меҳмонларга ёрдам бера олмайди. Шунингдек, Бетелланинг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида. "Интер"нинг собиқ футболчилари Д`Амброзио ва Гальярдини эса миланликларга қарши асосий таркибда туширилса ажаб эмас. Ҳужум чизиғида эса Паладино "Интер" учун яна бир эски таниш Капрари ҳамда Дани Мота жуфтлигига ишонч билдиради.
Аввалги учрашувда "Монца" "Интер"ни 1-0 ҳисобида таслим этганига қарамай, "нерадзурри" фаворит сифатида кўрилмоқда. Жамоа чиндан таркибини кучайтиришга эришди ва ўртоқлик учрашувларида ишончли ўйин намойиш қилди. "Монца" ҳақида бундай фикр билдириш бироз қийин. Бу ҳолат Италия Кубоги ўйинида ҳам кўриниб қолди.
"Рома" - "Салернитана"
Roma Andrea Belotti - 17', Andrea Belotti - 82' Serie A . Round 1 20/08/2023, 22:30
Salernitana Antonio Candreva - 36', Antonio Candreva - 49' Stadium: Stadio Olimpico, Rome, 62050 spectators Referee: Ermanno Feliciani
Моуриньо яна асосий таркиб борасида муаммоларга дуч келган. Турли сабабларга кўра, Абрахам, Дибала, Кумбула ва Пеллегрини жамоага ёрдам беролмайди. Бовининг майдонга туша олиши сўроқ остида. Бу ҳолатда "Special one" ҳужумга Белотти ва Эль-Шааравини ташлайди, майдон марказида эса Франциядан олиб келинган Ауарни кўрамиз. "Салернитана"да эса таркиб билан боғлиқ муаммолар йўқ. Мамаду Кулибали керакли паллада соғайиб, сафга қайтди. Агар трансфер бозорида бирор янгилик бўлиб қолмаса, ҳужумда Диа ва Ботхейм жуфтлигини кўрамиз.
Жамоаларнинг охирги тўқнашуви томошабоп бўлиб, Римдаги стадионга тўпланган ишқибозлар 2-2 ҳисобидаги дурангга гувоҳ бўлган. Янги мавсумдаги тўқнашувда экспертлар "Рома"ни фаворит санашмоқда. Таркиб борасида муаммолари бўлишига қарамай, "жаллоросси" кучлироқдек. Ҳар ҳолда қоғозда айнан шундай. Бироқ Моуриньо жамоаси "Салернитана" устидан ғалаба қозониши осон бўлмаслиги аниқ.
"Удинезе" - "Ювентус"
Udinese Serie A . Round 1 21/08/2023, 00:45
Juventus Federico Chiesa - 2', Dusan Vlahovic - 20', Adrien Rabiot - 45' Stadium: Dacia Arena - Stadio Friuli, 24991 spectators Referee: Antonio Rapuano
Деулофеу, Пафунда, Эбоссе ва Эхибуэ мезбонларга бу баҳсда ёрдам беролмайди. Камаранинг иштироки ҳам сўроқ остида. Готти учун яхши хабарлардан эса Земур чап қанотда дебют қилади. Ҳужумда Бето ва Товен дуэти ташланади.
"Ювентус"даги йўқотишлар ҳақида гапирсак, Де Шильо ва Кайо ўйнай олмаслиги аниқ, Погба ва Фаджоли эса "кекса синьора"га ёрдам бера оладими ёки йўқ, деган савол очиқ қолмоқда. Бу беллашувда жамоанинг янги аъзоси таянч зонаси вакили Камбьяссонинг дебюти кутилмоқда. Ҳужумда Влаховичга орқароқдан Кьеза ва Костич ёрдам беришади.
Жамоаларнинг охирги тўқнашувида "Ювентус" 1-0 ҳисобида зафар қучган ва бўлажак баҳсда ҳам фаворит саналмоқда. Ўртоқлик учрашувларида Аллегри жамоаси ўта ёрқин ўйин кўрсата олмади. Аммо унутмаслик зарур, "Ювентус" одатда мавсум бошлангач, аста-секин тезлик олади.
Сергей Румянцев
Нозима Тўхтамирзаева таржимаси
Comments