Latest news

16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  2 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  4 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  8 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1

Катанецдан кутилган ва кутилмаган қарорлар ёхуд Ўмон таслим қилинган ўйин ҳақида (таҳлил) News

Катанецдан кутилган ва кутилмаган қарорлар ёхуд Ўмон таслим қилинган ўйин ҳақида (таҳлил)

Куни кеча Ўзбекистон терма жамоаси "CAFA nations cup" халқаро турнири доирасидаги биринчи учрашувини Ўмон терма жамоасига қарши ўтказди ва ишончли тарзда ғалабага эришди (3:0)

Терма жамоамиз ишончли ғалаба тарзда ғалаба қозонди ва мухлисларни хурсанд қилди. Кечаги учрашувдаги терма жамоамизнинг муваффақият сири нимада эди? Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз.


Катанецдан "сюрприз"лар

Учрашувдан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ушбу мусобақа доирасида терма жамоага чақирилган барча футболчиларга имконият бериши ва асосий таркибни кўп ўзгартиришини айтиб ўтган эди. Шунингдек Катанец, ушбу мусобақада натижага урғу бермаслиги, кўпроқ "эксперимент" қилишини таъкидлаб ўтган эди.

"Айрим сабабларга кўра асосий таркибдаги футболчиларимиз бизга ёрдам бера олишмайди, шу сабаб янги ва ёш футболчиларга имконият берамиз. Агар улар ўзини яхши намойиш этса, терма жамоада мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишади. Ушбу мусобақа Осиё Кубоги учун тайёргарлик бўлади" - деган эди Катанец.


Катанецнинг сўзларидан сўнг, кўпчилик терма жамоамиз янги таркиб билан ўйнашини кутаётган эди. Шомуродовнинг "Специя" таркибида сўнги учрашувда иштирок этиши сабабли терма жамоага келиб қўшилиши бир оз кечикди, бу эса Қозоғистон чемпионатида фаолият юритаётган икки ҳужумчимиз Бобир Абдиҳолиқов ва Игорь Сергеевлар учун яхшигина имконият эди, шаҳсан мен ҳам Ўмон қарши кечадиган учрашувда Абдиҳолиқовни асосий таркибда кутаётган эдим, лекин Бобир терма жамоа "лагери"га кечроқ қўшилгани сабабли, Катанец Бобирга ишонч билдирмади ва уни захира ўриндиғида қолдирди. Ўйиндан бир кун аввал U-20 терма жамоасидан жалб этилган Ҳусанов ва Файзуллаевлар эртанги учрашувда майдонга чиқиши аниқ эмаслигини айтган Катанец, иккинчи бўлимда ёш футболчиларга имконият берди ва улар терма жамоамиз сафида дебют учрашувларини ўтказишди. Катанецнинг яна бир кутилмаган қарори Искандеровнинг майдондаги позицияси бўлди. Жамшид Ўмонга қарши кечган учрашувда ўз позициясида ҳаракат қилди, ушбу ҳаракат "ақлли" футболчимизга кўпроқ тўп билан бўлишга имконият яратиб берди.



Тактика ва услуб

Ўмонга қарши кечган учрашувда, терма жамоамиз дастлаб 3-4-3 схемасида ўйинни бошлади, лекин ўйин вақтида ушбу схема кўп маротаба ўзгарди. Катанец шогирдлари ўйинни назорат қилишди ва асосан қисқа паслар таянган ҳолда ҳужум қилишди. Ушбу тактик услуб Искандеров майдонда ҳаракатлангани туфайли иш берди. Ҳимоя чизиғидаги "учлик" Насруллаев, Эшмуродов, Абдуллаевлар кечаги учрашувда ишончли ўйин намойиш этишди ва деярли қўпол хатоларга йўл қўйишмади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки терма жамоамизнинг ушбу йиғинига "Рубин" футболчиси Рустам Ашурматов ва "Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқуловлар жалб этилмади. Ўйин вақтида қанот ҳимоячиларимиз ҳам ҳужумда фаол бўлишди. Сайфиев ва Алижонов ўз қанотларида рақиб ҳимоячиларини анча қийнаб қўйишди. Майдон ўртасидаги Хамробеков ва Шукуров "тандеми" ҳам наъмунали ўйин ўтказди ва майдон ўртасини тўлиқ "блок" қилишди. Отабек Шукуров эса бир оз олдинроқ ҳаракат қилди ва ҳужумларга кўпроқ қўшилди, Шукуровнинг олдинроқда "актив" омили, Хамробековнинг ортдаги ишончли ўйинидир. Вингерларимиз Машарипов ва Ўрунов ўйин давомида қанотларда алмашиб ҳаракат қилишди. Ўрунов чап қанот ва марказий ҳужумчи позициясига бир неча маротаба кўчиб ўтди, Машарипов ҳам тез тез қанотларини алмаштириб турди. Ўрунов Катанецнинг режасига кўра марказий ҳужумчи вазифасини бажариши керак эди. Остоннинг тезлиги туфайли, унга марказий ҳужумчи вазифаси юклатилган эди. Искандеров ўйин давомида ортда тўп учун ортга қайтиб ҳаракатланди, у кўпроқ "десятка" вазифасини бажариб берди. Кеча сайтимизда Катанецда Шомуродовдан бошқа режалар ҳам борми, деган мазмунда мақола эълон қилган эдик. Кечаги учрашув мисолида айтишимиз мумкинки, мураббий иккинчи, учинчи вариантларга эга. 

Камчиликлар

Катанец ўзи кўп маротаба таъкидлаб ўтганидек. Ушбу таркибнинг асосий муаммоси - жисмоний ҳолат. Иккинчи таймнинг сўнги 15 дақиқалигида футболчиларда чарчоқ ҳолати сезилгандек. Тактик схемаларни кўп ўзгартиришини айтганлиги сабаб услубга баҳо беришимизга ҳали эрта, Ўмон терма жамоаси аввалгидек кучли эмас эканлигига кеча гувоҳ бўлдик.

Умумий фикрлар

Ўмон терма жамоасига қарши кечган учрашувда Сречко Катанец кутилмаган қарорлари билан рақибни ҳайрон қолдирди. Танланган тактик услуб ва асосий таркиб ҳам якунда тўғри қарор бўлиб чиқди. Браво Катанец! Браво йигитлар! 

Абдулвосит Бектемиров

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика