Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Каталония клуби янада кучайди. "Реал" - "Барселона" (превью) News

Каталония клуби янада кучайди. "Реал" - "Барселона" (превью)

Бугун, 2 март куни "Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги ЛаЛиганинг 26-тур учрашуви бўлиб ўтади.

Бир неча кун олдин бўлиб ўтган 2та "Эл-Классико"дан сўнг "Барселона" ўз кучига янада ишона бошлайди. Чунки Каталония клуби Испания Кубоги ярим финалида "Реал"ни мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Бундан ташқари баъзи муҳим футболчилар жароҳатидан қутилишди. Эътиборингизга ушбу жамоаларга оид сўнгги маълумотларни тақдим этамиз.

"Реал"

- Серхио Рамос яна "Реал" сафида майдонга тушиши мумкин. У "Леванте"га қарши баҳсда қизил карточка олиб, дисквалификация қилинганди.

- Начо сариқ карточкалар кўпайиб кетгани учун бугун майдонга тушмайди.

- Сантьяго Солари "Барселона"га қарши бўлиб ўтган Испания Кубоги баҳсидаги таркиб деярли ўзгаришсиз қолади. Фақат дарвозабон Тибо Куртуа Кейлор Навас ўрнини эгаллайди.


"Барселона"

- Бразилиялик ярим ҳимоячи Артур жароҳатидан қутилди, аммо мураббийлар штаби таваккал қилмаслик учун уни захирада олиб қолиши мумкин.

- Нелсон Семеду "Реал"га қарши баҳсда Винисиусни яхши қўриқлагани туфайли бугун асосий таркибда бўлиши кутилмоқда.

- Самуэль Юмтити Клеман Лангле ўрнини эгаллаши кутиляпти.



Тахминий таркиблар

"Реал": Куртуа, Регуилон, Рамос, Варан, Карвахаль, Кроос, Касемиро, Модрич, Винисиус, Бензема, Васкес.

"Барселона": Тер Штеген, Альба, Умтити, Пике, Семеду, Ракитич, Бускетс, Роберто, Дембеле, Суарес, Месси.


Ўйинга оид қизиқарли маълумотлар

- "Барселона" ЛаЛигадаги сўнгги 12та ўйинининг 10тасида ғалабага эришди

- "Барселона" "Реал"га қарши ўтказган меҳмондаги сўнгги 6та учрашувнинг 5тасида камида 3та гол урган

- "Реал"нинг ЛаЛигадаги сўнгги 5та ўйинида камида 3тадан гол киритилган

- "Реал" ЛаЛигадаги сўнгги 7та учрашувнинг 6тасида ғалаба қозонди

- "Реал" Испания чемпионатидаги охирги 7та ўйиннинг 5тасида биринчи таймда ғолиб бўлган ва баҳсни муваффақият билан якунлаган

- "Барселона" "Реал"га қарши ўтказган меҳмондаги сўнгги 6та ўйиннинг 5тасида ғалаба қозонган

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика