Latest news

11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   0 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  1 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  1 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  14 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  8 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14

Каталония дербисида "Барселона" ғолиб бўлди News

Каталония дербисида "Барселона" ғолиб бўлди

Испания чемпионатининг 31-туридан ўрин олган "Эспаньол" ва "Барселона" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
ЯНГИЛАШ

Ушбу саҳифада ўйиннинг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин бўлди.

Учрашув бошланди. 4-дақиқада Неймар боши билан дарвозага зарба берди, бироз кучсиз чиқди.

10-дақиқада Мессида жуда яхши имкониятга эга бўлди, аммо дарвозабон унга қарши чиқиб келиб тўпни қайтарди. 17-дақиқа Месси жарима тўпини ўнг оёғи билан амалга оширди, ҳимоячига тегиб қайтган тўпни чап оёғи билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ! 19-дақиқада Неймар жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. 21-дақиқада Пинто сал қолса тўп билан бирга дарвозага кириб кетарди. Аммо посбон тўпни чизиқ устида тўхтатиб қолди. Кейинги дақиқада Серхио Гарсия томонидан оширилган тўпни Пицци дарвозага йўллади, аммо зарба ўта ноаниқ бўлди. 30-дақиқада меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди, аммо самарасиз.

39-дақиқада Неймар ҳисобни очишга яқин келганди. Аммо Колоттони алдаб дарвозага йўллаган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим бошланди. 50-дақиқада Серхио Гарсия олдинга ўтди, бироқ Пике ундан тўпни олишга эришди. 53-дақиқада Фуэнтес жарима тўпини амалга оширди, Стуани ҳаво жангида ғолиб бўлди, аммо зарба ўхшамади.

68-дақиқада Хави бурчак тўпини амалга оширди, Бускетснинг дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Касилья қайтарди. 71-дақиқада Фабрегаснинг пасидан сўнг Месси дарвозага зарба беришга улгурмади.

75-дақиқада ҳакам рақиб жарима майдони ичида Хави Лопес тўпни қўли билан ўйнади деб топди ва пенальти белгилади.

Меҳмонлар пенальтидан ҳисобни очишди. Месси гол урди - 0:1.


80-дақиқада Неймарнинг зарбасидан сўнг тўпни Касилья қайтарди.

83-дақиқада майдон эгалари посбони Касилья жарима майдонини тарк этиб тўпни қўли билан ўйнади. Ҳакам иккиланмай қизил карточка кўрсатди. Қизиғи "Эспаньол"да бошқа ўзгариш қолмаган. Футболчилардар бири дарвозага туради.

85-дақиқада Хави Лопес дарвозага турди, Месси томонидан амалга оширилган жарима тўпи ноаниқ кетди. 89-дақиқада Хави Лопес яқин масофадан йўлланган зарбадан сўнг тўпни қайтарди, қойил!

90+2-дақиқада Санчеснинг зарбасидан сўнг Лопес ажойиб ҳаракат билан тўпни қайтарди!

Учрашув тугади, "Барселона" қийин ўйинда уч очкони қўлга киритди.

Эспаньол – Барселона 0:1
29 март, 20.00, «Корнелья Эль Прат»
Голлар:
Месси 77 пенальти,
Эспаньол
– Касилья, Хави Лопес, Колотто, Морено (Сидней, 47), Фуэнтес, В.Санчес, Д.Лопес, Стуани, Пицци (Алекс Фернандес, 66), Симау (Кордоба, 78), Серхио Гарсия.
Барселона – Хосе Пинто, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Бускетс, Хави, Фабрегас (Серхи Роберто, 90), Педро (Иниеста 78), Месси, Неймар (Алексис Санчес, 82).
Огоҳлантиришлар: Кристиану Стуани 26, Бускетс 45,
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика