Latest news

15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  0 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  2 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  1 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  8 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  2 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  10 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  3 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  1 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  7 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  8 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  6

Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда News

Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда

2026 йилда Ла Лиганинг илк ўйинларидан бири Каталония дербиси — "Эспаньол" ва "Барселона" ўртасида бўлиб ўтади. "Эстади-Корнелья-Эль-Прат" стадионида қўшни жамоани қабул қилишга алоҳида тайёргарлик кўрилмоқда.

"Diario Sport" нашрининг хабар беришича, стадион периметри бўйлаб махсус тўрлар ўрнатилади — бу майдонга бегона буюмлар улоқтирилишининг олдини олиш учун қилинмоқда. Савол туғилади: нима учун? Сабаб майдонда эмас, балки шахсда — "Барселона" дарвозабони Жоан Гарсияда.

Бу дарвозабон жорий ёзда айнан "Эспаньол"дан "кўк-анорранглилар" сафига ўтган. Шу боис мухлислар собиқ футболчисига нисбатан "илиқ" (аниқроғи, кескин) муносабат билдириши мумкин ва клуб раҳбарияти айнан шундан хавотирда.

Агар нохуш ҳолатлар юзага келса, "Эспаньол" молиявий жарималардан тортиб, трибуналарнинг қисман ёпилишигача бўлган жазоларга дуч келиши мумкин.

Rating: +7   

Comments

+1   
26 dec 20:31:58
Mardonbek Sobirov
Shu espanyoʻl muxlislari maxluqdan battar
+1   
26 dec 20:26:21
Murod Karimberdiyev
Garsiyada nima ayb?Uni klub sotgan buʼlsa.
   
26 dec 22:42:16
Doktor D
Бошка варатар турорсачи куркадими шунчалик
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика