Latest news

10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  0 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  1 09:47Мўжиза рўй бермади – аммо, ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  7 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  2 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  15 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0 07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  4 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  3 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  4 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  4 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  8 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  14 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  12 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  21 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6

Карлуш Кейрушга шартномани узайтириш таклиф қилинди News

Карлуш Кейрушга шартномани узайтириш таклиф қилинди

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейрушга Эрон футбол федерацияси шартнома муддатини узайтиришни таклиф қилди.

Бу ҳақда tehrantimes.com бир қатор манбаларга асосланган ҳолда хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018да қандай натижа кўрсатишидан қатъий назар форслар Кейрушни терма жамоа бошқарувида қолишини хоҳламоқда.

Унинг амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида, яъни жаҳон чемпионати якунига етганидан сўнг тугайди, бироқ федерация португалиялик мураббийни Осиё Кубоги-2019 мусобақасида ҳам ўзида олиб қолмоқчи.

Маълумот учун, ўз вақтида "Реал" клуби ва Португалия терма жамоасини бошқарган Кейруш, "Манчестер Юнайтед"да Алекс Фергюсонга ёрдамчи сифатида ҳам иш олиб борган. У 2011 йилнинг апрел ойидан бери Эрон термасини бошқариб келмоқда.

Манбанинг айтишича, Карлуш Кейруш федерациянинг янги таклифини қабул қилишга жуда яқин турибди. Чунки уни Эронда жуда ҳурмат қилишади, қолаверса футболчилар ҳам у билан ишлаётганидан мамнун.

Эрон терма жамоаси охирги марта 1976 йил Осиё Кубогида ғолиб чиққан, эндиликда улар Кейруш қўл остида иккинчи бор қитъа чемпионатида зафқар қучиш истагида. 2015 йил Австралияда ўтказилган мусобақада Эрон чорак финалгача бориб, пенальтилар сериясида Ироққа имкониятни бой берганди.

Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Эрон ўз гуруҳида Марокаш, Испания ва Португалияга қарши баҳс олиб боради. Тарихда илк бор 24та жамоа қатнашадиган Осиё Кубоги келаси йилнинг бошида БААда бўлиб ўтади ва 5 январдан старт олади. Финал учрашуви 1 февраль куни Абу Даби шаҳрида ўтказилади.

Rating: -55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика