Latest news

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  0 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  42 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  9 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  33 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Карлуш Кейруш кескин танқидга учради News

Карлуш Кейруш кескин танқидга учради

Эрон терма жамоаси бош мураббийи қаттиқ танқид қилинди.

Кейруш ўз интервьюсида Осиё Кубогидаги мақсад ҳақида гапириб, бунда португалиялик мураббий кучли тўртликдан жой олсак, биз учун катта воқеа деганди.

Кейрушнинг айтишича, Австралия, Япония ва Жанубий Корея ярим финалга йўл олади. Учинчи жамоа бўлиш эса Эрон, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Ўзбекистон ва Хитойдан бирига насиб этади.

Унинг бу гапи бир пайтлар Эрон терма жамоасида ўзини кўрсатган Ходадад Азизига ёқмади ва португалиялик мутахассисни кескин танқид қилди:

"Жаноб Кейруш, бизлар аҳмоқ одамлар эмасмиз. Осиё Кубогида кучли тўртликка кириш бу сизнинг мақсадингиз, бизнинг эмас. 1996 йилги Осиё Кубогида биз ҳеч қандай ўртоқлик учрашуви ўтказмасдан учинчи ўринни олгандик. Ўшанда Эрон мусобақанинг энг яхши жамоаси бўлиш билан бирга Фейр плей совринини ҳам олган. Али Дайи эса энг яхши тўпурар бўлганди".

"Лекин сиз ҳозир кучли тўртлик ҳақида гапиряпсиз. Сиз 8 йилдирки шу жамоани бошқаряпсиз ва дунёнинг энг кўп маош оладиган мураббийларидан бири ҳисобланасиз. Бизга Осиё Кубогига бориб чемпион бўлиб қайтадиган мураббий керак".

Эслатиб ўтамиз, 47 ёшли Ходадад Азизи 1996 йилги Осиё Кубогида терма жамоа ҳужумчиси бўлган. Кейинчалик айнан унинг Австралияга урган голи туфайли Эрон Францияда ўтказилган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганди.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика