Latest news

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  1 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  6 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  20 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

Карлуш Кейруш: "Бир неча йил аввал Ўзбекистон футболи "уйқу"да эди" News

Карлуш Кейруш: "Бир неча йил аввал Ўзбекистон футболи "уйқу"да эди"

Ўмон терма жамоаси бош мураббийи Карлус Кейруш матбуот анжуманида Ўзбекистон футболи ҳақида фикр билдирди.

"Ўзбекистон МТЖ ҳақида менда аниқ маълумотлар бор, жамоа ҳақида яхшигина тассуротлар бор. Улар анча ўсишди. Албатта, биз бир неча йилллар аввал Ўзбекитон билан ўйинларда бир неча қадам олдинда эдик. Лекин ўша даврлардаёқ мен терма жамоангизда анча ўсиш бошланганини ҳис қилганман. 

Юртингизда футболда анча ўзгаришлар бўлмоқда. Уларни кузатиб бораман. Ўзбекистонда футболни қандай қилиб ривожлантириш мумкинлигини тушуниб олди. Бу эса натижаларда ҳам акс этмоқда. Терма жамоа ЖЧга чиқди, шунингдек, бир қатор футболчиларингиз Европада ишончли ҳаракат қилмоқда. Ривожланиш статегияси жуда узоқ давом этади, аммо ҳозирда сизлар анча ривожалмоқдасизлар. 

Бир неча йил аввал Ўзбекистон футболи "уйқу"да эди. Ҳозирда эса сизлар анча тез ва ишончли ҳаракат қилмоқдасизлар. Аммо Осиёнинг бошқа жамоалари ҳали ҳам "уйқу"да деб айта оламан. 

Жамоалар янги мураббий олиб келсак, натижалар ўзгаради деб ўйлайди. Бироқ ундай эмас. Биз ҳам бу турнирга ёш футболчиларни олиб келдик. Бу ёшлар ҳам сизлар каби футболга чанқоқ. Биз ушбу жамоа билан ҳам яхши натижага эришамиз", – деди Кейруш.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика