Latest news

11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  0 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  2 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  14 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  16 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  34 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  12

Карлуш Кейруш: “Бизни ҳатто дуранг ҳам қониқтиради” News

Карлуш Кейруш: “Бизни ҳатто дуранг ҳам қониқтиради”

Агар Эрон бугун сафарда Ливан билан ҳатто дуранг ўйнаса ҳам, Осиё Кубоги-2015 йўлланмасини қўлга киритади.
Эрон термаси шу пайтгача кетма-кет 12 марта Осиё чемпионатида иштирок этган жамоа ҳисобланади. ЖЧ-2014 саралаш босқичида форслар Бейрутдан 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтишганди. Хўш, бу сафар нима бўлади? Бу борада терма жамоа устози Карлуш Кейрушнинг фикрлари қуйидагича бўлди:

“Биз ўзимизга тўлиқ ишонамиз. Ҳар иккала жамоада ҳам Осиё Кубогига бориш имконияти мавжуд. Лекин биз биринчи бўлиб йўлланмани қўлга киритмоқчимиз. Мен Ливандан ўша мағлубият учун қасос олиш ҳақида ўйлаётганим йўқ. Чунки футболда бундай қилиш яхши эмас. Бейрутдаги мағлубиятдан сўнг анча вақт ўтди ва бу орада янада кучайиб олдик. Энди эса навбатдаги тўқнашувга тайёрмиз”.

Жузеппе Жаннини (Ливан термаси бош мураббийи): “Мени ўйинчиларимнинг ҳозирги ҳолати тўлиқ қониқтиряпти. Ўйлайманки, улар Эронга қарши бор кучларини бериб ўйнашади. Биз доим ютуқлар тўрисида ўйлаймиз, рақибимиз ҳатто Эрон бўлса ҳам”.

Бугун шунингдек, “В” гуруҳида Қувайт – Таиланд беллашуви бўлиб ўтади. Қувайтликлар устози Жорван Виейра Қувайт иккинчи ўринда бораётганига қарамай, ҳали вазифа бажарилмаганини таъқидлади:
 
“Олдимизда навбатдаги баҳсда ғалаба қозонишдан бошқа йўл йўқ. Мен учун аввало ўз жамоамнинг натижаси муҳим. Шундагина керакли очколарни қўлга киритиб, Осиё чемпионатига йўл оламиз. Таиланд ўтган турда Эронга мағлуб бўлгани билан яхши ўйин кўрсатди. Улардан эҳтиёт бўлиш керак”.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика