Latest news

22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  1 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  40 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  10 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27

Карлос Вальдеррама ҳақида News

Карлос Вальдеррама ҳақида

Мозий юлдузлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.


Бу галги қаҳрамонимиз Колумбия терма жамоаси афсонаси Карлос Альберто Вальдеррама бўлади.


Карлос Альберто Вальдеррама ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси
: 1961 йил, 2 сентябрь.
Туғилган жойи: Колумбия, Санта-Марта шаҳри.
Бўйи: 175 см
Позицияси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "Унион Магдалена" (1981-1983), "Мильонариос" (1984), "Депортиво Кали" (1985-1988), "Монпелье" (1988-1991), "Реал Вальядолид" (1991-1992), "Индепендьенте Медельин" (1992), "Атлетико Хуниор" (1993-1995), "Тампа Бэй Мьютини" (1996-1997), "Депортиво Капи" (1997), "Майами Фьюжн" (1998-1999), "Тампа Бэй Мьютини" (1999-2001), "Колорадо Рэпидз" (2001-2002)
Терма жамоадаги фаолияти: Колумбия (1983-1998)


Карлос Вальдеррама ҳақида гап кетганда аввало ушбу футболчининг ўзгача кўринишдаги соч турмаги тилга олинади. Вальдеррама нафақат соч турмаги билан, балки ўзининг ажойиб ўйинлари ва юқори маҳорати орқали минглаб мухлислар меҳрини қозонишга муваффақ бўлган.


Вальдерраманинг футболчилик фаолияти асосан Колумбияда кечган. Унинг дастлабки жамоаси "Унион Магдалена" ҳисобланади. Ушбу жамоа сафида қаҳрамонимиз уч йил тўп сурган. Вальдеррамани кейинги бекати Франция бўлади. "Монпелье" сафига ўтган Вальдеррама у ерда уч мавсум ўйнайди ва жамоанинг етакчи футболчисига айланади. Вальдеррама гол уришдан кўра, жамоадошларини голли вазиятларга чиқаришни, чиройли тўп узатмаларни амалга оширишни хуш кўрарди. Вальдеррамада майдонни кўриш, ўйинни ўқий олиш қобилияти жуда кучли бўлган.

Вальдеррама орада бир Испанияга ҳам кетади. У ерда "Реал Вальядолид" таркибига қўшилган қаҳрамонимизнинг ишлари унчалик юришмайди. Орада жароҳат ҳам унга панд беради.
Узоқ вақтни майдондан ташқарида ўтказиб юборган Вальдеррама ўз ватани Колумбияга қайтади. "Атлетико Хуниор" жамоасига ўтган Вальдеррама бу ерда ўзининг ёрқин ўйинларини кўрсатиб яна ўзининг аввалги спорт формасини тиклайди.



Вальдерраманинг энг яхши ўйинларидан бири бу 1990 йилги мундиалда Германия терма жамоасига қарши учрашувда бўлади. Айнан шу баҳсда Вальдеррама жамоадоши Фредди Ринконга чиройли ва аниқ тўп узатмани амалга оширади ва бу гол билан якунланади. Шу гол Колумбияни мағлубиятдан қутқариб қолиш билан бирга жамоани плей-офф босқичига олиб чиқади. Бу натижа эса Колумбия терма жамоаси тарихида ўша пайтдаги энг яхши натижа бўлади.

Вальдеррама Колумбия терма жамоасида жуда катта фигура, ҳақиқий етакчи бўлиб келган. Ушбу терма жамоанинг энг гуллаган даври Вальдерраманинг иштироклари билан боғлиқ.

Вальдеррама икки бор Жанубий Американинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлади.

Футболчи фаолиятининг сўнгги қисмини МЛСда, яъни АҚШда ўтказади. Бу орада эса Вальдеррама АҚШда бир марта йилнинг энг яхши футболчиси дея топилади.



Вальдерраманинг эришган ютуқлари
:

- Колумбия чемпиони (1993, 1995)
- Франция кубоги соҳиби (1990)
- Жаҳон чемпионати иштирокчиси (1990, 1994, 1998)

Шаҳсий ютуқлари:

- Жанубий Американинг энг яхши футболчиси (1987, 1993)
- МЛСда йилнинг энг яхши футболчиси (1996)



Бу эса ҳозирги 54 ёшни қаршилаган Вальдеррама. Қаҳрамонимиз айни пайтда ўзининг севимли жамоаси "Атлетико Хуниор"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишламоқда.


Шаҳбоз Беғамов

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика