Карлос ТЕВЕС: “ТУРЛИ ЖИНОЯТЛАР БОЛАЛИГИМНИНГ БИР ҚИСМИГА АЙЛАНГАНДИ”
01 apr 2015 23:01
News
Карлос ТЕВЕС: “ТУРЛИ ЖИНОЯТЛАР БОЛАЛИГИМНИНГ БИР ҚИСМИГА АЙЛАНГАНДИ”
“Ювентус”нинг аргентиналик ҳужумчиси Карлос Тевеснинг болалиги оғир ўтган. У истиқомат қиладиган Фуэрте Апаче мавзесида ҳар куни турли жиноятлар юз берарди.
Тевес ва Дарио Коронел бир йилда таваллуд топган, қўшни бўлган ҳолда вояга етишган. Улар футболни жуда ёқтиришган. Биргаликдаги ўйинлари орқали "Олл Бойс", "Санта Клара" ва "Вилья Реал" каби клубларнинг ёшлар таркибида муваффақиятли учрашувларни ўтказишган. Барчаси Коронелнинг “Велес Сарсфильд” ёшлар жамоасига ўтиб кетганидан кейин бошқача кўриниш олган. Шундан сўнг уларнинг йўллари айро тушди. Тевес профессионал футбол сари интилишни давом эттирган бўлса, Коронел келажаги ижобий бўлиб турган футболчиликни қуролли босқинчиликка алмаштирди. Полиция қурвошида у 17 ёшида ўз жонига қасд қилди. Фуэрте Апачеда бундай ҳолатлар оддий ҳодиса ҳисобланади. Тевес эса буларнинг барчасини четлаб ўта олди. “Ювентус”нинг ҳужумдаги ҳақиқий етакчисига айланган Карлитос ҳозирги машҳурлик чоғида ҳам ўтмиши ҳақида унутмаган. ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида Тевес болалиги, келиб чиқиши ва бошқа саволларга жавоб қайтарди.
– Карлос, сиз жаҳоннинг турли шаҳарларида истиқомат қилгансиз. Турин қандай ёқди?
– Манчестерда ўтган 8 йилдан сўнг Туринда мени жуда илиқ қарши олишди. Бу ерда Италияниг бошқа жойларига қараганда одамлар меҳмондўст, айтайлик, Рим ёки Неаполга солиштирсак. Туриндаги ҳаёт менга маъқул келмоқда. Унга кўникиш жуда оддий ва осон. Тушунишим осон бўлган тил ҳам ишимни анча жўн кўринишга келтирди. Англияда эса менга анча қийин бўлганди.
– Аргентинани соғиняпсизми?
– Ҳа, албатта. Дўстларим ва оиламни жуда соғинаман. Бошидан шундай бўлган. Бахтимга ҳамиша кимдир меҳмон бўлиб ташриф буюради ва ҳеч қачон ёлғиз қолмайман. Қаерда бўлишимдан қатъи назар қадрдон дўстларим мен билан бирга бўлишади. Англияда Фуэрте Апачедан бўлган дўстларимни тасаввур қилинг! Уларнинг тарихи ҳақида тугамайдиган хотиралар бор. Улар билан айланишга чиққанимизда тил билан боғлиқ бўлган турли саргузаштларга дуч келганмиз. Ҳамиша бу қувноқ бўлган.
– Европада вояга кетган инсон учун Фуэрте Апачедаги ҳаётни тасаввур қилиш қийин бўлса керак. Сиз уни қандай тушунтирган бўлардингиз?
– У ердаги ҳаётни бошидан кечирмаган одамлар учун мен ва у ердаги қўшниларим қандай ҳолатлардан ўтганини тушуниш қийин. Шунчаки бошқа инсоннинг миясига кириб бориб, менинг ҳаётимда осон бўлмаган вақт учрашини тушунтириш бефойда. Кўча менга ўргатган барча нарсаларни бошқаларга тушунтиришнинг имкони йўқ. Бундай ҳодисалар жуда кўп.
– Болагигингизга таъсир қилган қандайдир аниқ воқеа бўлганми?
– Болалигим оғир кечган. Гап фақат бир ҳодиса ҳақида кетмаяпти. Шундай ҳудудда яшаганманки, у ерда қотиллик ва гиёҳванд моддалар кунлик ҳаётнинг бир бўлагига айланганди. Ўсмирлик даврингдаёқ бундай ҳолатларга дуч келиш сени тез улғайтиради. Шундай вазиятда ўзинг учун тўғри бўлган йўлни танлашингга тўғри келади, кимдир сенгача босиб ўтган йўлни эмас. Мен ўз йўлимдан кетдим. Ҳеч қачон гиёҳванд моддалар ва қотилликларга яқинлашмаганман. Тўғри қарорга кела олганимдан хурсандман.
– Болаликдаги дўстингиз Дарио Коронел жуда иқтидорли бўлгани, бироқ у танловда адашгани тўғрисида гапиришади. Бу ҳақиқатми?
– Ўйлашимча, унинг танлови нотўғри бўлгани борасида гапириш тўғри эмас. Аввалроқ айтганимдек, ҳар ким ўз йўлини ўзи танлайди. Унда муваффақиятга эришиш учун барча нарса бор эди, бироқ у жиноят олами ва гиёҳванд моддалар ортидан кетди. Бу шунга олиб келдики, ҳозир у орамизда йўқ. Инсон ҳаёти қандай кечиши ва қаерга йўл олишини ўзи белгилайди. У эса энг оддий танловни истади, бу омад кулиб боқиши билан боғлиқ эмас.
– У ҳақида тез-тез ўйлайсизми?
– У менинг энг яхши дўстим бўлганди. Дарио билан кунига 24 соатни бирга ўтказардик. Бошқа клубларда ўйнаган пайтимизда ҳам кўришиб турардик. Биз ҳамиша бирга эдик.
–Аргентинада Фуэрте Апаче, Сьюдад Окулта ёки Вилья Карлос Гардел каби камбағал ҳудудларда туғилган болалар матбуотда ҳам ўзгача номга эга. Ўша ерда вояга етган инсон сифатида бу тўғрисида қандай ўйлайсиз?
– Бундай муносабат фақат журналистларда эмас, балки ҳамма шундай ўйлайди. Агар устига капюшонли қалпоғини кийган бола яқиндагина ўғирлик содир этилган жойдан ўтиб қолса, уни барча айблашни бошлайди, Аргентинада менталитет шундай. Одамлар қўрқувда яшайди. Олдин жиноятчиларда ўзига хос қонун бор эди: масалан, улар сени тунашса, тирик қўйиб юборишарди. Ҳозир жиноятчилар гиёҳванд моддаларга ружу қўйишган, уларга барча нарсангни берсанг ҳам барибир ўлдиришади. Ёшларда мен эслайдиган қадрли нарсалар йўқ. Авваллари ҳаётини гаройга қўйиб ўғирлик қилганлар уйга келишарди. Ҳозир улар дарҳол гиёҳванд моддаларни қабул қилишади. Фақат ўз ҳаёти тўғрисида қайғуришади ва бошқаларники билан ишлари йўқ.
– Лекин сизнинг мавзенгизда бошқа тарафлар ҳам мавжуд. Масалан, голни бағишлашга арзийдиган инсонлар. Ўша ерларга бўлган салбий қарашларни ўзгартириш учун нима қилиш лозим?
– Фуэрте Апаче ва Сьюдад Окултада Аргентинанинг бошқа ҳудудларида бўлгани сингари яхши болалар борлиги кўрсатиш керак. Ҳамма инсон ёмон эмас. Мен у ердан чиқиб кета олдим, шундай ишни амалга оширган бошқалар ҳам бор. Ҳеч кимга осон бўлмаган. У ердан чиқиб кетиш жуда қийин. Лекин инсон тақдири ўз қўлида. Одамларга барча бир хил эмаслигини намойиш этиш лозим.
– 2006 йилги жаҳон чемпионати чорак финалидан олдин Берлин кўчалари бўйлаб “Олимпиаштадион”га йўл олган пайтда буларнинг барчасини эслаб, ўзингизни руҳлантирганингиз ростми?
– Ҳа, бу ҳақиқат. Стадионга йўл олгандик, одатда бундай ҳолатларда яхши кайфиятда бўламан, бироқ ўшанда ҳаммаси бошқача бўлганди. Ўшандай ҳолат мен билан унгача ва ундан кейин бошқа такрорланмади. Ўзимни кучга тўла ҳис қилдим ва ўзимга-ўзим айтдим: “Бугун майдонда ўзингни тўлиқ кўрсатишинг керак, чунки вазиятдан чиқиб кетиш осон бўлмаган жойдансан”. Мен болалар билан латтадан ясалган тўпда ўйнаганимизни эсладим. Хаёлимга шундай фикрлар келди. Нималарни фикрлаганимни айтиб ўтдим.
– Шундай муҳитда ўтган болалик сизни бугунгидек жангчига айланишингизга таъсир кўрсатганми?
– Билмайман, бу ерда қандайдир боғлиқлик борми. Ҳамиша ўзим ҳаракат қилгандек ўйнаганман. Аввал тўп билан югурардим, энди эса футбол ўйнаяпман ва бу умуман бошқа нарса. Ҳаётимдаги ҳолат ўйинимга қанчалик таъсир қилгани тўғрисида билмайман. Бўлиши мумкин.
– Сизга кўпроқ нима ёқади – футбол ўйнашми ёки тўпни шунчаки ўйнаш?
– Албатта, тўпни шунчаки тепиш қувноқроқ. Футбол ўйнаш эса менинг ишим. Дўстларинг билан роҳатланиш учун тўп тепганда маза қиласан. Ҳеч қандай босимни ҳис қилмайман. Футбол ўйнаганда ҳар бир учрашув ортида нимадир турганини ҳис қиласан – пуллар, жамоадаги дўстларинг ёки ишқибозлар. Катта босим айнан шу билан боғлиқ.
– Сиз 10-рақамли либосда ҳаракат қиласиз. “Ювентус”да олдин бу рақамлар афсоналар саналган Мишель Платини ва Алессандро Дель Пьерога тегишли бўлган. Бу босим кўрсатмайдими?
– Мен қандайдир босимни ҳис этмайман. Шу билан бирга “Юве”да менгача клуб афсоналари ўйнаганини биламан. Ўзим учун дастлабки кунларданоқ 10-рақамнинг босимини юзага келтирмадим. Акс ҳолда, ақлдан озиш мумкин ёки жамоада ўз ишингни бажаришдан маҳрум бўлишинг эҳтимоли мавжуд.
– Америка Кубоги ҳақида сўрашни истардик. 2004 ва 2007 йилларда Аргентина финалларда Бразилияга имкониятни бой берган. 2011 йил эса Уругвайга қарши кечган ҳал қилувчи баҳсда сиз пенальтини амалга ошира олмадингиз. Сиз ҳамон ўзингизни айблайсизми?
– Ҳа, бу ҳозирги авлод футболчиларига тинчлик бермайди. Барчамиз терма жамоа билан совринларни қўлга киритиш қанчалик ажойиб бўлишини биламиз. У кўп йиллардан буён терма жамоани четлаб ўтмоқда. Буни якунланмаган иш деб айтиш мумкин. Янги мусобақа тез орада бўлиб ўтади ва унда нималарга қодир эканимизни кўрсатиш учун энг яхши тайёргарликка эришишимиз лозим.
ФИФА сайтидан олинди.
Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments