Latest news

15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  0 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  0 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  1 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  0 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  4 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  1 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  3 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  15 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  4 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  3

Карлос Тевес: “Аргентинада жамоа борлигига ишонаман” News

Карлос Тевес: “Аргентинада жамоа борлигига ишонаман”

“Ювентус” таркибида ажойиб мавсумни ўтказган Карлос Тевес айни кунларда Аргентина терма жамоаси сафида “Копа Америка” мусобақасида иштирок этмоқда. У терма жамоанинг ҳозирги авлодини катта ғалабаларга ҳақли деб ҳисоблаши ҳақида таъкидлаб, турнирнинг расмий сайти ходимлари берган бошқа саволларга жавоб қайтарди.

- “Миллат футболчиси” деган лақаб сизни тўйдириб юбормадими?
- Йўқ, футбол лақабдан кўра кўпроқ чарчатди.

- Нима учун футболдан чарчадингиз?

- Футболда бундай кўп ўйнаш жонга тегади. Танаффуссиз ўйнашга тўғри келганда тўйдириб юборади.

- Нима сабабли баъзи голларингизни футболка остидан кийилган либосни кўрсатган ҳолда нишонлайсиз? Унда Аргентинанинг камбағал даҳалари номлари битилган.
- Чунки улар менинг одамларим. Улар ҳақида унутиб қўйишим мумкин эмас. Ўша одамлар барчадан камроқ ёрдам олишади ва вазифам уларни сал бўлса-да, хурсанд қила олиш.

- Сизга ўз ҳудудингизда ўйнаш кўпроқ ёқадими ёки юқори савияда?

- Юқори савиядан кўра, ўз ҳудудимдаги йигитлар билан ўйнашдан кўпроқ завқ оламан.

- Аргентина терма жамоаси сиз учун нимани билдиради?

- Бу клуб сафида қилаётган хизматларинг учун мукофотдир. Ўйлайманки, бундан хурсанд бўлиш керак.

- Терма жамоа футболчиси бўлиш қулайми ёки аксинча?
- Ҳозир қулай. Айни пайтда бу менга кўпроқ завқ олиб келяпти.

- Аввал завқ олишга нима халал берганди?

- Терма жамоада узоқ вақт бўлиб келганингда сенга ёқмайдиган кўплаб нарсаларни кўрасан. Лекин терма жамоадан 4 йил четда юрсанг унинг футболчи учун ҳамма нарса эканини тушуниб етасан.

- Нималарни соғиндингиз?
- Кийиниш хонасини. Йигитларни. Муҳитни ҳам соғиндим.

- Ушбу Америка Кубоги 2011 йилги мусобақа учун реванш бўла оладими?

- Буни реванш деб аташни истамайман. Лекин ушбу мусобақада асосий юз бўлишимизга қўшиламан.

- Сиз терма жамоа ва ундан ташқарида бўлгансиз. Аргентинада одамлар терма жамоани ёқтиришадими?

- Унда бошқа одамлардан сўрашингиз лозим, мендан эмас.

- Аргентиналиклар Мессини ёқтирадими?
- Уни ёқтиришларига ишонаман. Чунки у аргентиналик ва жаҳондаги энг кучли футболчи.

- Уни зарур бўлгандек қадрлашадими?

- Мессини ёқтирмайдиганлар футболни тушунмайди. Унинг хаёлидан нима ўтаётганини тасаввур қилолмайман.

- 2011 йил Америка Кубогидаги Тевес ва ҳозиргисининг ўртасида қандай фарқ бор?
- 8 килограмм. Ўйлайманки, мен жисмонан яхшироқ ҳолатдаман. Руҳий ва футбол тарафлама ҳам яхшироқман. Олдингига қараганда кучлироқ одамга айландим.

- Футболда сизга ҳалигача нима ёқади?

- Интилиш, мухлислар ва уни ўраб турган ҳамма нарса. Аввал буларни рад этардим, энди барчасидан роҳатланяпман.

- Серхио Агуэро Аргентина терма жамоасининг ҳозирги авлоди ҳеч нарса юта олмаса, умрининг охиригача бундан афсусланиб ўтишини айтди. Бунга қўшиласизми?
- Ҳа. Бу авлод узоқ вақт мобайнида бирга бўлиб келди. Аввалгидек баҳона қила олмаймиз. Турли авлод вакиллари бир-бирини яхши билмаслигини айтолмаймиз. Бу жамоа 20 ёшдан мусобақаларда зафар қучди. Ўйлайманки, у ниманидир ютишга арзийди.

- Ниманинг эвазига Аргентина терма жамоаси Америка Кубогида ғалаба қозониши мумкин?
- Аргентинада жамоа борлигига ишонаман. Ўтган йили жамоа жаҳон чемпионати финалида ўйнади. Менга Мартинонинг ғоялари ёқади. У ҳужумни хуш кўради, бу эса ҳозирги жамоа учун жуда муҳим. Аргентина терма жамоаси ҳамиша ҳужум қилиши лозим. Айниқса, ҳозирги таркибдаги футболчиларни ҳисобга олган ҳолда.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика