Latest news

20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  105 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1

Карло Анчелотти: “Реал” мени ҳайратда қолдиришда давом этмоқда” News

Карло Анчелотти: “Реал” мени ҳайратда қолдиришда давом этмоқда”

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти “Бавария” га қарши кечган ҳар икки (4:0, 1:0) ўйин якунлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен “Реал” клубига бефарқ бўлмаган инсонларни катта ғалаба билан табриклайман. Йигитлар ажойиб ўйин намойиш этишди. Агар ҳамма майдонда бирдек тер тўкса ва жамоангизда индивидуал маҳорати юқори футболчилар бўлса, табиийки, натижа бугунгидек ижобий кринишда бўлади.

Биз бугунги ўйин олдидан стандарт вазиятларга катта эътибор қаратдик ва бунинг устида машғулотларда ишладик. “Бавария”нинг айнан жарима майдончаси ичида бу борада муаммолари борлигини билар эдик.

Рамос ўзи ва жамоаси учун ажойиб мавсумни ўтказяпти. Айни пайтда уни дунёнинг энг яхши ҳимоячиси, дея оламан. Менга ҳимоячиларимизнинг бехато ўйини ва ўз вақтида ҳужумга қўшилиши маъқул келди.

Мен аввал ҳам Мюнхенда ғалаба қозонганман. Бугун буни яна бир бор такрорладик. Бу энг муҳим жиҳат эмас. Муҳими, “Реал” 12 йиллик танаффусдан сўнг, ниҳоят, ушбу нуфузли турнирнинг финалида ўйнайди. Лиссабондаги ягона ўйинда майдонга чиқиб, бошлаган ишимизни якунлаб қўйишимиз керак.

Очиғи, финалда ким билан тўқнаш келишни ўйламаяпман. “Челси” тажрибали жамоа. “Атлетико” эса бундай катта турнирдаги ғалабаларга чанқоқ клуб. Биз энди финалдамиз, рақиб қайси жамоа бўлишининг эса фарқи йўқ”, - дейди италиялик мутахассис.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика