Карло Анчелотти: "Наполи" ва "Рома" чемпионлик учун "Ювентус" билан кураша олади
14 oct 2016 11:56
News
Карло Анчелотти: "Наполи" ва "Рома" чемпионлик учун "Ювентус" билан кураша олади
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти скудетто учун курашда "Рома" ва "Наполи"нинг "Ювентус"га муносиб қаршилик кўрсатишига ишонмоқда.
"Ишонинг, еттинчи турдан сўнг ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Олдинда 31 тур бор, ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Айни пайтда "Наполи" ва "Рома" клублари "Ювентус"дан бироз ортда қолишмоқда, лекин улар турнир жадвалига қарамасликлари лозим, муҳими ўз ўйинларига эътибор қаратиш. Ҳалигача жамоалар ўзларининг 100 фоиз имкониятларини ишга солишмаяпти, лекин ҳар қандай вазиятда ҳам улар чемпионлик учун "Ювентус" билан кураша оладилар. "Наполи" тўпни яхши назорат қилади, "Рома" ўйин тақдирини ҳал қилиб қўядиган даражада жуда хавфли", - дея Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Il Messaggero".
Link :
Source : Il Messaggero
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments