Latest news

21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  0 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  0 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  32 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  3 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  5 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  4 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0

Карло Анчелотти: "Бразилиядан ҳеч ким менга қўнғироқ қилмади" News

Карло Анчелотти: "Бразилиядан ҳеч ким менга қўнғироқ қилмади"

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти яқин вақтларда Бразилия термаси бошқарувини қўлига олмаслигини айтди.

Олдинроқ тарқалган маълумотларда Анчелоттининг Бразилия термасида иш бошлаши мумкинлиги ёзилганди. Кейинчалик "Реал" ва Бразилия термасининг собиқ футболчиси Роналдо бу мавзуда Анчелотти билан гаплашганини айтганди.

- Сизга Бразилия футбол конфедерациясидан қўнғироқ бўлдими?

- Йўқ.

- Роналдо Сизни Бразилия термасига таклиф қилганини айтди.

- Роналдо билан бу борада нималар деганимни эслай олмайман.

- Клубда қолишни истайсизми?

- Шартномамда барчаси ёзиб ўтилган. Бунга ҳеч нимани қўшимча қилмоқчи эмасман. Бразилияни, уларнинг футболчиларини, мухлисларини яхши кўраман. Бироқ менинг "Реал" билан шартномам бор. Трансферлар бозорида бўлаётган ишлар ҳеч нимани англатмайди. Эътиборимни мавсумнинг энг муҳим палласига қаратганман. Вазифам футболчиларимга эътибор бериб, яхши натижалар қайд этиш, - деди Анчелотти.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика