Карл-Хайнц Румменигге: «Клаус Аллофс тинчлансин: «Бавария» де Брюйнени сотиб олишга уриниб ҳам кўрмайди»
13 aug 2015 23:05
News
Карл-Хайнц Румменигге: «Клаус Аллофс тинчлансин: «Бавария» де Брюйнени сотиб олишга уриниб ҳам кўрмайди»
«Бавария» клуби кенгаш раиси Карл-Хайнц Румменигге «Вольфсбург» етакчиси Кевин де Брюйнени сотиб олишни режалаштирмаётганини таъкидлаб ўтди.
"Мен бошқа жамоа билан шартномага эга футболчиларни ҳурматини жойига қўйиш фикрини қўллаб-қувватлайман. Кевин де Брюйнени "бўрилар" билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар мўлжалланган. Биз ушбу трансферга қўшилишни истаймаймиз. "Вольфсбург"га ортиқча бош оғриқ туғдирмоқчи эмасмиз. Кевин жуда ажойиб футболчи. Бу борада гап бўлиши мумкин эмас. Лекин у сотилмайди. Аллофс айтдики, Кевин 99,9 фоиз "Волфьсбург"да қолади. Мен шуни айтишим мумкинки, "Бавария" шу 0,1 фоизли имкониятдан ҳам фойдаланмоқчи эмас. Майли, шу кичик имкониятдан Англия жамоаларидаги ҳамкасбларим бош қотираверишсин", - дейди Румменигге.
Эслатиб ўтамиз, Кевин де Брюйненинг хизматларига Англиянинг "Манчестер Сити" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments