Latest news

15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  0 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  66 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2

Карим Моссауи: "Жаҳон чемпионати торт устидаги безакдир" News

Карим Моссауи: "Жаҳон чемпионати торт устидаги безакдир"

Нидерландия футзал терма жамоаси аъзоси Карим Моссауи мундиал олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жаҳон чемпионатида тўп тепиш қандай завқ бағишлайди?

- Жароҳатимдан кейин мундиалда иштирок этаман деб ҳеч ўйламагандим, шунинг учун шахсан мен учун бу жуда ёқимли. Болалигингизда табиий равишда жаҳон чемпионатида ўйнашни хоҳлайсиз. Шахсий менинг болаликдаги орзуим шундай эди. Мен ҳар доим телевизор қаршисида туриб, терма жамоа ўйинлари олдидан давлат мадҳиясини жўр овозда куйлардим. Мундиалда қатнашиш чиндан ҳам болаликдан орзуим эди.

- Гуруҳингизда иккита Европа чемпионатида иштирок этган ягона футзалчисиз. Жаҳон чемпионати Европа қай даражада фарқланади?

- Ҳа, менимча, жаҳон чемпионати кўпроқ орзу қилаинадиган турнир саналади. Нидерландия кичик футзал мамлакати ҳисобланади. Иккита Европа чемпионатида иштирок этиш ва эндиликда жаҳон чемпионатида тўп тепиш - бу, албатта, ёқимли туйғу. Мен ўзимни яхши ҳис қиламан. Умуман олганда, биз турнирга тайёрмиз.

- Жаҳон чемпионати қачон сиз учун муваффақиятли ўтади?

- Нима бўлганда ҳам, мен шу ерда эканлигимнинг ўзидан мамнунман, шунинг ўзиёқ мен учун бахт. Албатта, имкон қадар узоқроққа боришни хоҳлайман, менимча, буни ҳаммахоҳлайди. Карьерамни тортга қиёсласак, жаҳон чемпионати унинг марказидаги безакдир.


Эслатиб ўтамиз, Нидерландия терма жамоаси "А" гуруҳидаги илк учрашувини 14 сентябрь куни Ўзбекистонга қарши ўтказади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика