Latest news

20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  14 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  126

“Кардифф Сити” Ўзбекистонда фарм-клубини очади News

“Кардифф Сити” Ўзбекистонда фарм-клубини очади

Буюк Британиянинг машҳур “Кардифф Сити” жамоаси Қозоғистон ва Ўзбекистонда фарм-клубини очишни режалаштириб турибди.
Бу ҳақда ахборот ҳамкоримиз ҳисобланган “Футбол Экспресс” газетаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра ушбу ғоя Ўзбекистон биринчи лигасида иштирок этувчи “Оқ-тепа” клуби президенти Сарвар Шоғуломовдан чиққан. Газета мухбири клуб президентидан интервью олди.  

“Бир ҳафта муқаддам жамоамиз қошида ташкил қилинган футбол мактаби директори Владимир Гаврилов билан қўшни Қозоғистонга бориб келдик”, - деб гап бошлади Сарвар Шоғуломов.  У ерда тўрт кун бўлиб, бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиб қайтдик. Хусусан, “Кардифф Сити”да спорт директори лавозимида фаолият олиб бораётган дўстим Алишер Апсаламов билан учрашиб, суҳбатлашдик. Насиб қилса, “Кардифф Сити” қўшни Қозоғистон ва Ўзбекистонда ўз фарм-клубини очади.

Ушбу фикр мендан чиқди. Беш ойдан буён шу ҳақида ўйлаб юргандим. Алишер билан фикримиз бир жойдан чиқди. Айни вақтда ҳужжат ишлари олиб борилмоқда. Яъни, юртимизда фарм-клуб очиш учун нималар кераклиги борасида ишлаяпмиз. Бу ишларнинг барчаси ижобий якунлангач, “Кардифф Сити”нинг фарм-клуби юртимизда ўз фаолиятини бошлайди.

Ўзбекистондаги фарм-клуб “Кардифф Сити”га тегишли бўлади. Улар юртимиздаги фарм-клубни молиявий томондан ва форма, экипировка билан таъминлайди. Оддий қилиб айтганда, “Кардифф Сити”нинг юртимиздаги жамоаси ташкил қилинади. Биз бу жамоани Ўзбекистондаги ташкилий ишлари билан шуғулланамиз.

Агар қонуний томондан имкон бўлса, жамоани Ўзбекистон чемпионати баҳсларида иштирок этишини таъминлашимиз мумкин. Биз футболчиларни маълум ёшгача шуғуллантириб, тарбиялаб берамиз. Англиядаги бош жамоа қайси футболчини маъқул топса, ўшани “Кардифф Сити”га олиб кетади”, - дейди “Оқ-тепа” клуби президенти.


Фурқатбек Нишонов суҳбатлашди.
"Футбол Экспресс" газетаси.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика