"Кардифф" футболчисининг ҳаёти сақлаб қолинди
22 jan 2019 18:44
News
"Wales Online" хабарига кўра, футболчининг кўричаги ёрилиб кетган. Шунга қарамай у тез ёрдам чақиришдан бош тортган. Қориндаги оғриқ кучайганидан кейин футболчининг рафиқаси шифокорларни чақирган. Улар футболчини касалхонага олиб кетишган ва операция қилинган. Агарда улар 45 дақиқа кечикишганида футболчи ҳаётдан кўз юмган бўларди.
28 ёшли Моррисон касалхонадан чиққан ва уйига жўнатилган.
Футболчи 2014 йилдан "Кардифф" шарафини ҳимоя қилмоқда. У бу мавсумда 22 ўйинда қатнашди ва 3 голга ассистентлик қилди.
Link :
Source : Wales Online
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments