Latest news

22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  4 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  16 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  9 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

Карантинга ёрдам. "Локомотив" ПФК хайрли ишга қўл урди News

Карантинга ёрдам. "Локомотив" ПФК хайрли ишга қўл урди

Шу кунларда коронавирус ваҳимаси ҳеч бир давлатни четлаб ўтмаяпти.

Юртимизда 16 мартдан карантин эълон қилингани ҳамда барча спорт тадбирлари тўхтатилганидан хабарингиз бор. Буларнинг барчаси дунё жамоатчилиги диққат-марказида бўлиб турган коронавирусга қарши самарали курашиш йўлида қилинмоқда. 

Ўзбекистоннинг кетма-кет уч карра чемпиони "Локомотив" футболчилари ва мураббийлар штаби шундай синовли кунларда халқимиз дардига малҳам бўлиш мақсадида хайрли ишга қўл ўришди ва ўз маошларининг маълум қисмини карантинда қолаётган аҳоли соғлиғи учун ажратишга қарор қилишди. 

Жамоамиз аъзоларидан йиғилган пулларга қўшимча тиббий ниқоблар, тиббий қўлқоплар ва бошқа керакли нарсалар харид қилинади. "Локомотив" ПФК Ўзбекистон аҳолисини шу кунларда қийнаётган глобал муаммога бефарқ қараб турмайди ва юртимиздан коронавирус тезроқ даф бўлиши учун қўлдан келганча ўз ҳиссасини қўшади. 

Шу ўринда Суперлиганинг бошқа клубларини ҳам #karantingayordam хэштеги орқали ўзига хос акцияга чорлаб қоламиз. Зеро бу касаллик фақат коронавирусга чалинганлар муаммоси эмас, балки ҳаммамиз учун долзарб масаладир. 

Умид қиламизки, ҳали қувончли кунлар олдинда. Коронавирусни йўқотиш фақат Давлат зиммасидаги иш бўлиб қолмасдан бунга қарши ҳар бир фуқаро кураш олиб бориши лозим. Бунинг учун сиздан талаб қилинадигани уйда қолиш ва саломатлик гигиенасига амал қилишдир. 

Кўчага чиқманг, уйда қолинг ва шу орқали коронавирус барҳам топишида ўз ҳиссангизни қўшинг. 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика