Latest news

00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  0 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  0 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 23:14ПСЖ — "Атлетико". Таркиблар маълум  6 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  25 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  173 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб,, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  29 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  39 19:45Италия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  8 18:50Дарвозалар ишғол қилинмаган ОКМК - "Шўртан" учрашувидан галерея  0 18:25"Арсенал" Гёкереш борасида "Спортинг" билан музокараларни тўхтатиб қўйди, нега?  2

Карантин «Насаф»га қаттиқ таъсир қилди...ми? News

Карантин «Насаф»га қаттиқ таъсир қилди...ми?

Суперлиганинг 6-турида “Насаф” футболчилари ўз майдонларида аутсайдер “Бухоро” қаршилигини синдира олишмади -0:0.

Бу билан Бердиев жамоаси жорий мавсумда қаторасига учинчи учрашувда рақибларини мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олмаяпти. Ўз уйида “Навбаҳор” ва “Бухоро”, сафарда “Машъал” билан нурсиз дуранг қайд этилди. Натижада Суперлиганинг дастлабки уч турида 100 фоизлик натижа қайд этган қаршилик футболчилар карантиндан сўнг ўтказилган учта учрашувда 9 имкониядан атиги 3 очко (!) тўплаб, турнир жадвалида бир неча поғона пастга шўнғишга мажбур бўлишди...

Аммо олдинда қаршиликларни янада қийин беллашувлар кутиб турибдики, бу ўйинларда Бердиев шогирдларига осон бўлмаслиги аниқ. Кейинги уч учрашувни иккитасини қаршиликлар сафарда АГМК ва “Қўқон-1912” жамоаларига қарши ўтказишади. Бу жамоаларнинг ўз майдонида қандай ҳаракат қилишини охирги икки тур учрашувларида кузатдик. Яна бир беллашувда Қаршида “Металлург”га қарши кечади. “Металлург” эса сўнгги икки турни сафарда ўтказишига қарамай, (“Локомотив” ва “Андижон”) ҳар иккала рақибини мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. 

Бир сўз билан айтганда, олдинда “Насаф”ни бир-биридан қийин беллашувлар кутиб турибди. Жамоа мураббийлар штаби ўтган уч турдан хулоса қилиб, камчиликлар устида ишлаб, чиройли натижалар билан мухлисларни хурсанд этишлари талаб этилади. Акс ҳолда... 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика