Капелло А Серия жамоаларининг ЕЧЛдан чиқиб кетгани сабабини айтди
20 feb 22:47
News
Капелло А Серия жамоаларининг ЕЧЛдан чиқиб кетгани сабабини айтди
Бунга қадар "Болонья" 28-ўринни олиб, турнирни умумий гуруҳ босқичидаёқ тарк этган бўлса, ўтиш босқичида "Ювентус" ПСВга, "Милан" эса "Фейеноорд"га имкониятни бой берди. Фақатгина "Интер" кучли 8 жамоа ичида тўғридан-тўғри плей-офф босқичига йўлланма олган.
"ПСВ - "Ювентус" ўйинида кўриндики, Италия жамоалари рақибнинг юқори босимига дош бера олмайди. ПСВ дарвозабонига тўпни оширмади, ортга ўйнамади, ҳатто ҳисобда устунлик қилаётганда ҳам доимо олдинга ҳаракатланди.
"Ювентус"нинг дастлабки 45 дақиқалиги менга ёқди, улар юқори прессинг амалга оширишди ва ПСВни ўз дарвозасига яқинлаштирмади. Танаффусдан кейин "Ювентус" 10 дақиқада кўп куч йўқотди ва чарчагандек кўриниб қолди. Балки Тиаго Мотта ўзгаришларни эртароқ амалга ошириши керак бўлгандир. У 10 дақиқа мобайнида ассистентлари билан кўп нарсаларни муҳокама қилиб ўтирди.
"Милан" эса ўзини-ўзи қурбон қилди. Тео Эрнандеснинг қизил карточкасидан кейин мураббий ўйинни қайта қура олмади. Масалан, Хименесни бекорга ўйиндан олиб ташлади.
"Аталанта"да эса биринчи ўйинда омад келмади. Бироқ жавоб ўйинида "Брюгге" ҳақиқий жамоа эканлигини намойиш қилиб берди. Улар "Аталанта"ни персонал ўйин орқали мағлуб қилиб, тезлик ва техникада устунлик қилди.
Биз шунга амин бўлдик-ки, А Серия Европанинг юқори темпли футболига дош бера олмайди. 2023/24 йилги мавсумида лига ўсишга эришганди. Бироқ шундан кейин фақатгина ортга қадам ташланмоқда", - деди Капелло.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments